Жээнбековнинг парламентдаги нутқи. Депутатлар унинг мурожаатидан нимани англашди?

471

КСДП фракциясининг раҳбари Иса Омуркулов: Президент барини тўғри айтди. Ҳукуматга босим қилишга йўл бермайди деди. Агар ҳар бири ўз манфаатини кўзлаб, фитна қилаверса, у ҳолда ўлкада тинчлик бўлмайди. Ҳукуматга митинг эмас, сайлов орқалигина келиш керак.

Мамлакатда сиёсий кризис йўқю Кўпчилик коалиция икки оёғида мустаҳкам турибди. Албатта бугунги кунда коалицияга қаршилик бўлмоқда, чунки кимлардир уни тарқатиб юборишдан манфаатдор. Ҳукуматни алмаштиришдан натижа чиқмайди.

«Ата Мекен» фракциясининг лидери Алмамбет Шыкмаматов: Президент сиёсий вазият ҳақида деярлик ҳеч нарса дегани йўқ, шу сабабдан бизга барини ўз қўлимизга олишга тўғри келади. У кўпинча хўжалик бўлими ҳақида айтди, бу ҳақда эса асосан ҳукумат раҳбари айтиши керак эди.

Сиёсий кризис етилиб қолди. Жээнбеков «жиноий харакатларини яшириш билан ҳукуматни қўрқитишни истаган мафия тизимлари бор» деганда Алмазбек Атамбаевни ҳамда унинг атрофидагиларни айтишни истайди.

Коррупцияга қарши кураш мураккаб шаклда давом этади деганда у Омурбек Бабанов ҳақида шаъма қилди.

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати ҳамда Бабановнинг яқин сафдошлари Руслан Казакбаев: Президент Бабановнинг келишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Жээнбеков бари қонун доирасида бўлади деб айтди.

Контекст: Президент Сооронбай Жээнбеков ўзининг собиқ сафдоши Алмазбек Атамбаев билан бўлган очиқ тортишувнинг ортида парламентга чиқиб сўзлади.  Ҳозир Атамбаев ўзини муҳолифат деб эълон қилган ўлкада йирик деб ҳисобланган КСДП партиясини бошқаради. Лекин КСДПнинг парламент фракцияси Жээнбековни қўллайди.

Партиядаги парчаланишнинг ортидан парламентда янги кўпчилик коалициясини тузиш кераклиги айтила бошлади. Ҳозирги коалицияни парламентда 37 ўринга эга КСДП тузган, бу эса бошқа партияларникидан ҳам кўп ўрин.

2017 йили ўтган президентлик сайловида Жээнбековнинг бош рақиби бўлган Омурбек Бабановнинг 13-апрелда ўлкага қайтиб келиши ҳам сиёсий вазиятни қизитди. Бабановнинг тарафдорлари, унинг ичида у собиқ лидер бўлган «Республика» партияси сиёсатчи қайтиб келган куни митинг уюштиришни режалаштирмоқда.

Июнда КСДП ҳам агар «Жээнбеков хатоларини тузатмаса» митинг ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, муҳолифатдаги «Ата Мекен» ҳам сиёсий маҳбусларни қўллаш митингини ўтказишини билдирган. «Ата Мекен»нинг митинги апрелнинг охирига берилган.

Ҳаммуаллиф: Айсим Токоева