Бабановнинг иши: Ариза эгаси сиёсатчига қўйган даъвосидан бош тортди, аммо унинг ўзига жиноий иш очилди

40
Алга Киличев. Сурат: «АКИпресс»

КСДПнинг сиёсий кенгаши аъзоси ва «Элдик Сакчи» жамоат уюшмасининг раиси Алга Киличев 2017 йили собиқ президентликка номзод Омурбек Бабановга қарши берган аризасини қайтарил олишга қарор қилди.

Киличев «Клооп»га тушунтиришича, 2017 йили сайлов жараёни вақтида унинг шахсан ўзига Сооронбай Жээнбековнинг штабидан мурожаат қилишиб, Бабановни Ўшнинг Ўн адир кичик туманидаги сўзлари учун МСКга ариза ёзишни илтимос қилишган. Унинг айтишича, унга Бабановни сўзларининг фақат фрагментинигина жўнатишган холос.

«Мен аризани Бош прокуратурага ёки МҲДҚга эмас, МСКга ёзганман. Мен милларлат аро жанжал нима эканини билган одамман [...]. Мен аризада агар Бабановнинг сўзларида миллатлар аро низо қўзитувчи чақириқ бор бўлса, унга огоҳлантириш бериб, президентликка сайловдан олишни ёзганман», — деди Киличев.

У халқаро экспертлар Бабановнинг сўзида миллатлараро жанжални чиқарувчи чақириқлар йўқ деган хулосани айтишаётгани сабабли аризани қайтиб олишга қарор қилганини айтди.

«Бир ярим йилдан бери айби [Бабановнинг] исботланмай келмоқда. Ўша вақтда унинг сўзлари сабабли ҳеч ким жабрлангани ҳам йўқ-да [...] Мен бошқаларнинг қўлида [сиёсий] қурол бўлишни истамадим», — деб қўшимча қилди у.

Кейинчалик молия полицияси Киличевнинг ўзига қарши жиноят ишини қўзғагани маълум бўлди. У «Дан» идорасини бошқариб турган вақтдаги ўғрилик бўйича гумон қилинмоқда. Киличев ўзига қарши жиноят иши «сиёсий важларга асосланиб» қўзғалганини билдирди.

«Мен терговчи билан суҳбатлашгани борганим йўқ, аммо адвокатларим мени жавобгарликка тортиш ноқонуний деб айтишмоқда», — деди у