Чуй вилоятида милиционер уриб кетган киши ҳалок бўлди

496
Иллюстратив сурат

Соқулуқ туманининг ички ишлар органларининг ходими Чуй вилоятининг Шалта қишлоғида бир кишини уриб юборди. Йўл халокатига учраган киши олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлди.

Чуй ВИИБининг матбуот хизмати авария  10-апрель кечаси бўлганини билдирди.

«Бу  факт бўйича тезкор тергов гуруҳи жўнатилиб, милиция ходимлари 29 ёшдаги О.М.нинг бошқарувидаги «Дэу Нексия» пиёдани уриб кетганини аниқлашган. Таҳминий маълумотлар бўйича, 37 ёшдаги Б.Р. йўлга югуриб чиқиб, ҳайдовчи автомобилни бура олмай қолган. Пиёда йўловчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этди», — деб айтилади ВИИБнинг маълумотида.

Йўл ҳалокатига учраган киши жароҳатлардан ҳалок бўлган. Машинанинг ҳайдовчиси Чуй вилоятидаги Соқулуқ туманининг ички ишлар органларининг ходими бўлиб чиқди. Тиббий экспертиза кўрсатишича, авария вақтида милиция ходими маст аҳволда бўлмаган.

Милиция йўл халокати автомототранспорт воситалари харакатининг ва уларни эксплуатациялаш ҳавфсизлик қоидаларини бузиш моддаси бўйича Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олди. Машина жарима майдончасига киргизилди.