Шахсий адоватлар ўлкаси. Жээнбековнинг парламентдаги нутқини қисқача баёни

597
Сооронбай Жээнбеков 11-апрелда депутатлар олдида сўзлаётган вақти. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 11-апрелда мурожаат билан парламентнинг олдига чиқиб сўзлади. Давлат раҳбари ўз ишининг натижалари ҳақида айтиб, келажак учун стратегик режалари билан бўлишди, шунингдек Алмазбек Атамбаев билан бўлган жанжалнинг бир учини айтиб ўтди.

Жээнбеков ўз нутқининг кўп қисмини Қирғизистонни ривожлантиришнинг асосий соҳалари бўйича иш ҳақида ҳисоботга бағишлаб, охиридагина мамлакатдаги сиёсий вазиятни баҳолашга ўтди.

Президент жамият «очиқ сиёсийлашиб кетди» деб айтди. Бу сўзлар Жээнбеков ва унинг аввалги сафдоши собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги сиёсий низонинг ва келишмовчиликнинг фонида айтилди.

«Айрим сиёсий партиялар элнинг эътиборини қаратиш мақсадида бир қатор харакатларни кўрмоқда», — деди президент.

Президент бу ҳақда ўлканинг йирик партияси ҳисобланган Қирғизистоннинг социал-демократик партиясидаги (КСДП) парчаланиш кучайиб бораётган вақтда айтиб чиқди. Жээнбеков ўзи мазкур сиёсий уюшманинг номидан сайловга отланган.

КСДП ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифатига ўтиши ҳақида эълон қилиб, шу билан бирга бир неча қисмга бўлиниб кетди.  Социал-демократларнинг парламент фракциясининг деярлик бари президентни қўллайди, партиянинг бошқа қисми эса етакчи Алмазбек Атамбаев билан қолди.  

Шунингдек президент ўз мурожаатида Қирғизистонни «шахсий адоватлар давлати» деб атади. Бу ҳақда у ҳозир ўлкада сиёсий партияларнинг ва уларнинг ғояларини эмас, сиёсатчиларнинг кураши бўлмоқда деган  контекстда айтди.

Президент митинг орқали ҳукуматга босим қиламаган деган ўлканинг харакатларининг барига огоҳлантириш бериб, «ҳеч қандай ультиматум тили қабул қилинмаслигини» айтди. Аввалроқ Атамбаев билан унинг тарафдорлари агар Жээнбекөв «хатоларини тузатмаса» митингларни ўтказишни ваъда қилишган.  

Президентнинг айтишича, Қирғизистоннинг катта қарзи коррупция ҳамда жиноий кланнинг бошқаруви важидан пайдо бўлган, аммо Жээнбеков конкрет исмларни айтгани йўқ. У бу кланнинг аъзолари ҳозир «ўғриликларини яшириш учун оқланишга» ўтишди деб ҳисоблайди.

«Бир уч гуруҳга хизмат қиламан, уларнинг манфаатини ҳимоя қиламан, ўғрилигини яшираман деб ваъда бермаганман», — деб билдирди Жээнбеков.

Жээнбеков ҳукуматга келгандан кейин Атамбаевнинг юқори лавозимдаги сафдошларининг барига жиноий ишлар очилган. Ҳозир уларнинг ичидан кўпчилиги тергов изоляторида ушланиб, уларнинг ишлари суд тарафидан кўриб чиқилмоқда. Жээнбеков буни коррупцияга қарши кураш деб ҳисоблайди, Атамбаевнинг тарафдорлари эса бу ишларни  «сиёсий» деб ҳисоблайди.

Жээнбеков яна нима деди?

  • Суд ислоҳоти ва коррупцияга қарши кураш давом этади;
  • Қирғизистон 5 йилнинг ичида Doing Businessнинг рейтингида топ 50 ўлкасига тушиши керак;
  • Шифокорлар ва ўқитувчиларнинг маошлари кўпаяди;
  • Мамлакатнинг барча мактаблари компьютер ва интернет билан таъминланади;
  • 2023 йилга қадар Бишкек шаҳар болалар клиник касалхонасининг жарроҳлик корпуси қурилади;
  • 2019-2024 йиллари Бишкек, Ўш, Талас шаҳарларида 3 замонавий  перинатал марказ қурилади;
  • Ўлкани рақамлаштириш давом этади;
  • Токтогул ГЭСи ва бошқа электр станциялари, жумладан Бишкекнинг, Ўшнинг ҳамда Иссиқкўлнинг аэропортлари реконструкцияланади.