Кантда номаълум одамлар 12 ёшли болани ўғирлаб кетишди — видео

63
Болани ўғирлаб кетишган «Хонда Фит». Сурат: Чүй ИИБнинг матбуот хизмати

Чуй вилоят ИИБидан билдиришларича, 12 ёшли Данил Браилкин Кант шаҳрининг №2 кичик туманида таҳминан эрталабки соат 9да ўғирланган. Уни мактабга бораётган еридан ўғирлаб кетишган.  

Видеодан бола йўл четида юраётганда ортидан «Яндекс Такси»нинг рамзи ёпиштирилган оқ рангли «Хонда Фит» машинаси тўхтаб. орқа эшикдан номаълум одамлар чиқиб уни машинага куч билан турта ошлашганини кўриш мумкин. У қаршилик кўрсатганига қарамай бир неча сонияда уни автомобилга тиқиб,машина ўрнидан жилиб кетган.

Kaktus.Media нашри ўз маълумот манбаларига таяниб билдиришича, бола ўғирланган «Хонда Фит» русумидаги машина ҳам ўғирланган машиналар рўйхатида экан.

Чуй вилоятининг ИИБидан «Клооп»га хабар қилишича, бола ва уни ўғирлаганлар топилганича йўқ. «Тергов манфаати учун маълумотнинг аксариятини ҳозирча бера олмаймиз», — деб қўшимча қилишди матбуот хизматидан.