Бу ҳақда «Азаттык» нашри билдирди Фильм муаллифларининг айтишича, уларнинг фильмини 2019 йилнинг августидан бошлаб кўриш мумкин бўлади.
Фильмда қочқин президентнинг ҳаёти тасвирланиб, жумладан Бакиевнинг ва унинг оила аъзоларига нисбатан айтилган танқидларга жавоб қайтарилади.
2010 йилнинг аперль ойида Бакиев Қирғизистон президентлигидан қулатилиб, у ўз оиласи билан бирга Белоруссияга қочишга мажбур бўлган. Кейинчалик Белоруссиясининг раҳбари Александ Лукашенко Бакиевга ўлкадан бошпана берган. .
Қирғизистоннинг Олий суди Бакиевни унинг буйруғи билан куч тизимлари митингчиларга ўқ отишгани учун сиртдан 30 йилга озодликдан ажратган. Тўнтаришда 80дан ортиқ одам ўққа учраган.
Бакиевнинг ўғли — Максимни — Қирғизистонда молиявий товламачилик учун 25 йилга қамоқ ҳукми чиқарилган. Бакиевнинг укаси — Жанибек — эса митингчиларни отгани учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган.
2017 йили Қозоғистоннинг «Хабар» давлат ахборот агентлиги «Тинчлик ўрнатувчининг миссияси. Қирғизча бўлиниш» фильмини чиқарган. Унда фильм муаллифлари Курманбек Бакиев қандай қилиб қозоқ президенти Нурсултан Назарбаевнинг ёрдами билан Қирғизистондан чиқиб кетганини кўрсатишган.