«Россия бизни боқаётган бўлса, қандай қилиб ёмонлик қилар эдик?» — Питердаги терактга айбланганлар айбсиз эканликларини айтишмоқда

514
Терактда айбланувчилар 4-апрелдаги суд йиғинида. Сурат: Анастасия Рожкова / «Бумага»

«Медуза» нашри 2017 йилнинг апрелида Санкт-Петербургнинг метросини портлатишда айбланаётган Марказий Осиёнинг фуқаролари ҳақида  репортаж эълон қилди. Унда 17 киши портлаш қурбони бўлиб, 100дан ортиқ киши ярадор бўлган. Тергов портлашда ўлган Қирғизистон фуқароси Акбаржон Жалиловни терактнинг уюштирувчиси деб атамоқда. 

Санк-Петербург суди ишни 2-апрелда қарай бошлаган. Теракт икки йил аввал 3-апрелда юз берган. Судланувчи қатори 11 киши ўтмоқда: 10 эркак ва бир аёл. Уларнинг барини бир нарса умумлаштиради — бари терактга алоқасини рад қилишади.

Аёлнинг исми Шохиста Каримова. У ўзининг ортида ўтирган эркаклардан ҳам овозини ўктам чиқариб, айбловни тўқилган деб айтмоқда. Каримова қўлга олингандан кейин, ФХХнинг ходимлари ундан граната,  детонатор ҳамда микросхемаларни топишган. Аёл эса бунинг барини унга сездирмай ташлаб қўйишган деб таъкидламоқда.

«Тинтув ўтказиш вақтида билдирмай граната солиб қўйишган. Шу сабабдан ҳозир бу ерда юрибман [...] Россиянинг олдида менинг ҳеч қандай айбим йўқ…», — дейди у.

Яна бошқа айбланувчи Акрам Азимовни қўлга олиш вақтида ҳам граната топилган. Россиянинг Федерал ҳавфсизлик хизмати (ФҲХ) унинг қўлга олингани ҳақида 2017 йилнинг 19-апрелида хабар қилган. Ўша вақтда махсус хизмат Азимов Москванинг бекатларидан бирида ўтирган жойидан ушлангани тасвирга олинган видеони эълон қилиб, унинг ёнидан граната топган.

Акрам Азимовнинг қўлга олиниши. Скриншот: ФҲХнинг видеоси

Азимовнинг адвокати Ольга Динзе видеони «махсус тасвирга олинган» деб атаб, мижозини Қирғизистон касалхоналаридан бирида даволанаётган вақтда яширин чиқариб кетишганини билдирган.

Қийноқлардан шикоят

Теракт иши бўйича айбланганларнинг камида уч нафари ФҲХнинг «маҳфий турмаси» дейилган жойда қийноққа олинганидан шикоят қилишган.

Аброр ва Акрам Азимовлар, ҳамда Мухамадюсуп Эрматов ҳам 2017 йили май ойида бир неча кун давомида нотаниш бир бинода ушлаб турилганликларини тасдиқлашган.

Эркакларнинг айтишича, уларни калтаклашиб, электр токи билан қийнаб, шунингдек ухлатмай ҳамда очқолдириб қийнашган. Бундан ташқари, Акрам Азимов руҳий қийноқларни айтиб берган  — уни кўз олдида турмуш ўртоғини зўрлаш таҳдиди билан қўрқитишган.

Айбланувчиларнинг айтишича, уларнинг терактни режалаштиришни, шунингдек эҳтимолий ижрочи Акбаржон Жалилов билан таниш эканлигини тан олишни талаб қилишган.

«Маҳфий турма»нинг бор-йўқлигини аниқлаш имкони бўлгани йўқ — деб ёзади Republic нашрининг журналистларию Уларнинг таҳминида турманинг биноси Москванинг шимолий-ғарбида жойлашган бўлиши мумкин.

Махамадюсуп Эрматов. Скриншот: НТВнын видеосу

«Медуза»нинг ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаси хабар қилганидек, терактдан кейин махсус хизмат портлашни амалга оширган бўлиши мумкин бўлган Акбаржон Жалилов билан қандайдир бир алоқаси бўлганларнинг барини қўлга олган. Куч органлари жиноят ҳақида хабар қилмаслик моддасига дуч келишганини асосида, уларни қўлга олиша оларди.

Россия қонунларида инсон теракт тайёрлаш ҳақида била олувчи манбаларнинг аниқ рўйхати ёзилмаган: бу ҳусусий суҳбатлашишда ҳам, мессенжердаги ёзишмаларда ҳам бўлиши мумкин.

«Терактдан кейин бошқа портлашларга йўл бермаслик асосий мақсад бўлган. Ундан бўлгани йўқ — демак, ходимлар [махсус хизмат] ўз вазифларини бажаришди», — дейди «Медуза»нинг маълумот манбаси.

Айбланувчиларнинг ота-оналарида адвокатларни ёллашга пуллари йўқ

Судда айбланувчиларнинг қариндошлари йўқ ҳисоб. Айбланувчилардан бирининг онаси Ёрқиной Мирзаалимова уларнинг кўпчилиги хатто Санкт-Петербургга келиш учун пул тўплашга ҳам имконлари йўқлигини айтади. «Оилаларнинг бир қисми адвокат ҳам ёллай олишмайди», — дейди Мирзаалимова.

Судда тўрт айбланувчининг манфаатларини юрист Марат Сагитов ҳимоя қилади, бироқ судья ишнинг материаллари билан танишиш учун унга қўшимча вақт бермаяпти.

Азимовлар — теракт иши бўйича айбланаётган ягона ака-укалар эмас. Ибрагимжон ҳамда Мухамадюсуп Эрматовлар ҳам терактни уюштиришда айбланишмоқда.

Уларнинг отаси Баходир Эрматов фарзандларининг айби йўқлигига ишонади. Унинг айтишича, тергов унинг фарзандлари Жалилов билан «Суши Вок» кафесида 2015 йили бирга ишлагани учунгина айбдор бўлиб қолишган деб ҳисоблайди.

«Менинг ўғлим бир неча йилдан бери Жалилов билан гаплашмаганига қарамай айбланувчи бўлиб қолди. Бундай принцип бўйича кимни хоҳласанг ўшани террорчи деб аташинг мумкин бўлади. Февраль ойида ўзим ҳам шу Товаришеский проспектидаги квартирада яшаганман [тергов квартира теракт уюштирувчиларининг уйи бўлган деб ҳисоблайди]. Агар кетиб қолмаганимда ўзим ҳам айбланувчига айланиб қолар эканман», — дейди Баходир Эрматов.

Яркинай Мирзаалимова. Сурат: Федерал хабарлар агентлиги

Буни Ёрқиной Мирзаалимова ҳам қўллайди: «Менинг ўғлим шунчаки нотўғри вақтда, нотўғри ерда  — ўша квартиради бўлиб қолган. Биз Россия қонунларига бўйсунадиган фуқаролармиз. Россия бизни боқаётган бўлса, қандай қилиб унга ёмон бирор нарса қилар эдик?» — дейди у.

У рус халқининг олдида виждони пок эканини айтиб, президент Владимир Путинга мурожаат қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.  «Ўша террорчиларга лаънат! Ўша аҳмоқлар сабабли ҳозир айбсиз болалар [турмада] ўтиришибди. Биз учун Қирғизистонда “террорист” деган сўз одам ўлдирувчи қаторигина қабул қилинади», — дейди у.