Бир кадр билан: Жээнбеков UFCнинг чемпиони Валентина Шевченкони «Данк» медали билан тақдирлади

390
Сооронбай Жээнбеков ва Валентина Шевченко. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 8-апрелда аралаш қоидалар жанги бўйича UFC версиясидаги жаҳон чемпиони Валентина Шевченко билан учрашди. Давлат раҳбари унга спортдаги муваффақиятлари, шунингдек давлат шаънини кўп йилдан бери ҳимоя қилиб келгани учун миннатдорчилик билдирди.

Жээнбеков спортчига давлат «Данк» медалини топширди  — бу билан спортни ёйиш, шу билан бирга бошқа меҳнатлар учун тақдирлашади. Бундан ташқари, давлат раҳбари Шевченконинг мураббийи Павел Федотовга «Қирғизистоннинг фахрий мураббийи» номини берди.

Валентина Шевченко — Қирғизистонда туғилган аралаш қоидалар жанги тури бўйича UFCнинг жангчиси. 2018 йили у Йоанна Йенджейчикни мағлуб этиб, энг енгил вазн бўйича дунё чемпиони деб топилган.

Ҳаммуаллиф: Асел Осмонгазиева