Ўш: Қишлоқ ҳукумати раҳбари судга берган икки турғун Оқ уйга пиёда йўл олди

430

Қорасувнинг Қизил-Қишлоқ қишлоғининг икки турғуни 8-апрель куни президент Сооронбай Жээнбеков билан учрашиш учун Бишкекка пиёда йўлга чиқишди. Бунга қишлоқ ҳукуматининг раҳбари улардан суд орқали 1,5 млн сом маънавий бадал талаб қилгани сабаб бўлган.

Оқ уйга пиёда йўл олган турғунлардан бири Гулнара Мирзакаримова тинимсиз судга чақирувлар уларни президент билан учрашувга мажбур қилганини «Клооп»га билдирди.

«[Қишлоқ раҳбари] бизнинг устимиздан судга ариза ёзиб, 1,5млн сом тўйлайсан деяпти. Шу сабабли кунда судга чақиряпти. Айбимиз йўқ бўлса нимага тўлаймиз», — дейди у.

Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов қишлоқ ҳукумат раҳюарининг аризаси Қорасув туман суди томонидан қабул қилинганини тасдиқлаб, аммо суд ғини жавобгарлар мажлисга келмаётгани боис ўтмаганини айтди.

Қизил-Қишлоқ ҳукумат раҳбари Шарабидин Капаров қишлоқ турғунлари Орозакан Токторалиева ва Гулнара Мирзакаримованинг устидан 25-январда Қорасув туман судига ариза ёзган. У маънавий бадал тариқасида улардан 1,5 млн сом ундиришни истайди. Бунга икки аёлнинг уни «ерларни ноқонуний сотиш бўйича айблаб» юргани сабаб бўлганини айтади.

Токторалиева ва Мирзакаримовани аризасининг асосида Ўш вилоят прокуратураси қишлоқ ҳукуматини 19 марта текширган. Натижада прокуратура «ерларни ноқонуний бўлиштириш» фактини аниқламаган.

Капаров судга мурожаат қилгандан кейин, икки турғун адолат излаб президентгтача борамиз деб ваъда қилишган.