Қирғиз ОАВлари Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДҚ) қонун лойиҳаси ҳақида ёзиб чиқишди. Ҳужжатда махсус хизматларни фуқароларнинг шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқини кенгайтириш таклиф қилинган бўлиши мумкин. Аслида МҲДҚда бу ҳуқуқ бусиз ҳам мавжуд.
МҲДҚ ўзининг бошқа қонунларга ўзгартиришларини ижтимоий тармоққа 1-апрелда чиқарган. Қирғиз ОАВлари МҲДҚ фуқароларнинг шахсий маълумотларини олиш бўйича ўз ваколатларини кенгайтирмоқда деб ёза бошлади.
Масалан, «Азаттык» радиоси «МҲДҚнинг ўзгартиришлари фуқаролар ёзишмаларининг маҳфийлигига, мол-мулкининг даҳлсизлигига ва уларнинг биометрик паспортларига бўлган ҳуқуқига тегишли» деб билдиради.
24.kg нашри эса махсус хизмат қирғизистонликларнинг биометрик маълумотларини уларнинг розилигисиз ҳам олаолади деб ёзиб чиққан.
Аслида МҲДҚ амалда ишлаётган 13 қонун ва икки кодексга «контрразведка» ҳамда «разведка-портлатиш» фаолияти сўзларини қўшишни таклиф қилган.
Шундай қилиб биометрика ҳақидаги қонунни «ташқи разведка ва контрразведка» фаолияти сўзлари билан қўшимчалаш таклиф қилинмоқда. Қонуннинг ўзида ёзилишича, МҲДҚ фуқароларнинг биометрикасини суд қарорига кўра ва порахўрликка қарши курашиш мақсадида уларга билдирмай ҳам ола олади.
Бундан ташқари, махсус хизмат қирғизистонликларнинг биометрикасини судга қайрилмай ҳам ола олади — бунинг учун биометрика эгасининг ёзма изнигина етарли.
МҲДҚ ва куч тизимлари тергов вақтида фуқароларнинг хат ёзишмалари билан телефон қўнғироқларини тинглай олишади — бу Қирғизистоннинг Жазо-процесси кодексида ёзилган.
Махсус хизмат ўз қонун лойиҳасини қандай тушунтирмоқда?
МҲДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Азаттык»қа билдиришича, қонунларнинг бир қаторига тузатишларни киргизиш «разведка имкониятларини ортиради». Лекин, Сулайманов разведкага фуқароларнинг шахсий маълумотларининг қандай алоқаси бор эканини тушунтиргани йўқ.
МҲДҚнинг матбуот хизматидан таклиф қилинаётган тузатишлар ҳақида батафсил айтиб беришдан бош тортишди. «Ўша ердан [қонун лойиҳасидан] кўринглар. У ерда ҳаммаси ёзилган», — деб айтишди МҲДҚдан «Клооп»га.
Махсус хизмат ўз қонун лойиҳасида бу тузатишлар Қирғизистоннинг миллий ҳавфсизлигини таъминлаш учун кераклигини тушунтиради.