Милиция «Токмок — Автодорожний» ўтказиш пунктидаги отишма иштирокчиларига айб қўйди

455

Чуй вилоят ИИБидан билдиришилишича, Дастан Бейшенкуловга «Шантаж», «Безорилик» ҳамда «Одам ўлдириш мақсадида ҳужум қилиш» моддалари бўйича айб қўйилди. Отишманинг иккинчи иштирокчиси Аскат Уонов эса «Безорилик»да айбланди. Ишнинг материаллари Тоқмоқ шаҳар судига ўтказиб берилди.

«Кактус» нашрининг журналистлари 25-январда маълум қилишганидек, «Тоқмоқ — Автодорожний» назорат ўтказма бекатидаги ўқ отишмага тўрт контрабандачи қатнашган. Лекин дастлаб ўқ отиш фактини божхона хизмати ҳам, Чуй вилоятининг ИИБи ҳам рад қилган.

Милицияда эса биринчи тергов вақтида жанжал иштирокчилари бир-бирига қўйган шикоятларидан бош тортишгани сабабдан, улар бу воқеани текширишмаганлигини айтиб оқланишган.

Жанжал иштирокчиларидан бири Аскат Усонов журналистларга ўқ отишга Тоқмоқ шаҳар кенгашининг депутати Кубаничбек Кочкорбаев билан депутатнинг қариндоши Урмат Самаев қатнашган деб айтиб бергандан кейин милиция ўқ отишмаси бўйича ўз фикрини ўзгартирган.

Усонов 28-январда президент Сооронбай Жээнбековга видеомурожаат қилган. Видеода у  «Самаеваен ҳимоя қилиш ва ёрдам» сўраган. Самаев ўзи 26-январь куниёқ «Тоқмоқ — Автодорожний» назорат ўтказиш пунктидаги воқеага «ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» айтган.

ИИВнинг раҳбари Қашқар Жунушалиев воқеа бўлган кундан бир ой ўтгач милиция ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказаётганини билдирган.