Ниязов ва Илмиянов ҚСДПнинг сиёсий кенгашидан кетишди — партиядан ихтиёрий кетишди деб айтишди

389

 

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин икки сафдоши Фарид Ниязов ва Икрамжан Илмиянов Қирғизистоннинг  социал-демократия партиясини (ҚСДП) сиёсий кенгашининг янги таркибига кирмай қолди.

ҚСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева фейсбук саҳифасида ёзишича, Ниязов «ёш авлодга йўл беришга қарор қилган», Илмиянов эса партия ишларидан «чекинган». Айни вақтда Ниязов ҳам, Илмиянов ҳам ҚСДПнинг аъзоси сифатида қолишади.

ҚСДП партияни сиёсий кенгашининг янги таркибини 6-апрелда қабул қилди. У ерга 42 киши кирди. Лидер қатори собиқ президент Алмазбек Атамбаев қолди. Сиёсий кенгашга порахўрликда айбланиб, тергов изоляторида ўтирган Сапар Исаков, Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов кирди. Партиядан улар «сиёсий важ» билан қамоқда ўтиришибди деб ҳисоблашади.

Бу нима учун аҳамиятли?

Фарид Ниязов ва Икрам Илмиянов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин тарафдорлари. Улар Атамбаевнинг даврида турли юқори мансабларни эгаллашган.

Аммо Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчиликдан кейин Илмияновга қарши порахўрлик бўйича жиноят иши қўзғалиб, Ниязов эса президентнинг маъмурият раҳбарлигидан кетиб, Атамбаевнинг КСДПдаги ўринбосари бўлиб қолган.

Ҳозирги вақтларда Ниязов ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков ҳамда парламентнинг депутатлари Атамбаевни танқид қилганда собиқ президентнинг ёнини олиб юрган.

Илмиянов эса 2018 йилнинг куз мавсумидан бошлаб тергов изоляторида ўтирибди ва мамлакатнинг сиёсий ҳаётида ҳеч қандай роль ўйнамайди. Уни 150 минг доллар пора олганликда айблашмоқда.