Бир кадр билан: UFCнинг чемпиони Валентина Шевченко Бишкекда мухлислари билан учрашмоқда

420
Валентина Шевченко мухлислари билан учрашув вақтида. Сурат: Kloop.kg учун Тилек Бейшеналиев олган

Аралаш қоидалар жанги бўйича UFC версиясидаги жаҳон чемпиони Валентина Шевченко 8-апрель куни «Бишкек Парк» савдо марказида мухлислари билан учрашди. Спортчи аёл билан учрашувга юзлаб одам келган.

Шевченко Қирғизистонга 7-апрель куни тунда учиб келган. Уни «Манас» аэропортида вице-премьер-министр Алтинай Омурбекова, ундан ташқари, шаҳар парламентининг спикери Жанибек Абиров кутиб олишди.

Президент Сооронбай Жээнбеков ҳам Шевченко билан учрашиб, уни «Данк» нишони билан тақдирлаган.