Парламент собиқ президентдан даҳлсизликни олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тўлиқ қўллади

78
Собиқ президентлар Алмазбек Атамбаев ҳамда Роза Отунбаева. 2015 йилнинг 7-апрели

Парламентнинг йиғини 4-апрелда ўтди. Қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилган: уни 111 депутат қўллаб, уч нафари қарши овоз берди. Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири депутат Исхак Масалиев қарши овоз берди.

Қонун президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйгандан сўнг 10 кун ўтиб тўлиқ кучга киради.

Собиқ президент агар бош прокурор уни давлат раҳбари бўлиб тургандан жиноят қилган деб айб қўйилиб, парламент эса бош прокурорнинг айбини қўлласа у ўзининг мақомидан ва даҳлсизлигидан ажраб қолиши мумкин. Шундан кейин собиқ ўлка раҳбарини жиноий жавобгарликка торта олишади.

Бу ишни бош прокуратура ва парламент ижро қилади. Собиқ президентни парламент депутатларини кўпчилигининг розилиги билангина жиноий жавобгарликка торта олишади.

Бундан ташқари, собиқ президентга ўзининг президентлик муддати тугагандан кейин сиёсий фаолият кўрсатишга ёки давлат лавозимларини эгаллашни тақиқлайди. Акс ҳолда, уни умрининг охиригача давлат моддий қўлловидан ажратиб қўйиш мумкин.

Юрист Замир Жоошев Жогорку Кенеш қабул қилган қонун лойиҳасини «конституцияга қарши келади» деб ҳисоблайди. Уни собиқ президент 2007 йилнинг октябридан бошлаб қилинган иш-харакатлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин деган модда ўйлантирган. Жоошев бу талаб «қонун ортга ишламайди деган принципни бузади» деб ҳисоблайди.

«Янги ўзгартиришларнинг кучи ўтган замонга тегишли бўлмаслиги керак. Бу ноқонуний ваконституцияга зид келмайди. Бу ерда сиёсий манфаатларнинг таъсири устунлик қилиб кетди», — деди юрист.

Қирғизистонда собиқ президент деган мақомни олиб юрган икки киши бор: Роза Отунбаева ҳамда Алмазбек Атамбаев. Буларгача бўлган собиқ икки президент Асқар Ақаев ва Қурманбек Бакиев эса 2005 ҳамда 2010 йиллардаги революциядан кейин бу мақомдан ажратилган.

Собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг даҳлсизлигини 2010 йилнинг апрелидаги революцидан кейин ҳукуматга келган Муваққат ҳукумат бекор қилган.

Шундан кейин Бакиевнинг устидан суд жараёни бошланган, лекин у ўша вақтда Беларусияда бўлган. Айни йилнинг августида Қирғизистоннинг илк президенти Асқар Ақаев ҳам даҳлсизликдан ажратилган.

Қонунни собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва ҳозирги ўлка раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилиш фонида қабул қилишди.