Киевдаги портлаш. Нима маълум ва қирғизистонликнинг бунга қандай алоқаси бор?

714
Портлаш вақтида тасвирга олинган видеодан скриншот

Украинанинг Бош прокуратураси Киев кўчаларининг биридаги машинани портлаши ҳақида маълум қилиб, буни терактга уриниш ҳаракати деб атади. Украинанинг Олий Радасининг депутати Игорь Мосийчук билдиришича, машинага бомбани қирғизистонлик ўрнатган ва у портлаш вақтида ҳалок бўлган.

Украинанинг Бош прокуратурасининг пресс-релизига кўра, портлаш Киевда тонги 03:17да бўлиб, натижада бомбани ўрнатишда гумонланган киши ҳалок бўлган.

«Исми аниқланмаган шахс тарафидан Украинанинг махсус хизмати ходимларининг автомобилига бомба қўйиш йўли билан унга қарши террор ҳуружини уюштиришга ҳаракат бўлган», — деб билдирилди Бош прокуратурадан.

Уларнинг маълумотига кўра, портлаш номаълум шахс машинага бомба қўйишга ҳаракат қилаётганда бўлган.

«Бомба қўйиш вақтида портловчи ускунанинг ишлаб кетиши натижасида маълум шахс кўплаган турли оғир даражадаги тан жароҳатларидан ҳушига келмай кўз юмган», — деб айтилади Бош прокуратуранинг хатида.

Олий Раданинг депутати Игорь Мосийчук ўзининг фейсбукдаги саҳифасида пост эълон қилиб, у у портлашни уюштиришда Қирғизистон фуқаросини айблади.

«Жабрланган шахс — Қирғизистон фуқароси ва айни шу инсон автомобилнинг олдига портловчи модда қўяётган бўлган», — деб ёзди у.

Мосийчук қўшимча қилишича, машина Украинанинг мудофаа вазирлигини Разведканинг бош бошқармасининг  офицерига тегишли.

Украинанинг ҳуқуқ тартибот органлари ҳозирча вафот этган шахснинг фуқаролигини тасдиқлагани йўқ. Қирғизистоннинг ТИВи қирғизистонликнинг портлашга алоқаси бор-йўқлигини аниқламоқда.