Атамбаев, Жээнбеков ҳамда ҚСДП. Отунбаеванинг қирғиз сиёсати ҳақидаги интервьюси

497
Архив сурат. Роза Отунбаева Алмазбек Атамбаевнинг инаугурациясида

Собиқ президент Роза Отунбаева «Азаттык»қв берган интервьюсида мамлакатдаги сиёсий вазият ҳақида айтиб берди. «Клооп»дан супер қисқа баён.

Атамбаев бизга тескари қараб кетди. Қайсидир бир вақтда, Атамбаев президент бўлиб турган вақтда Фарид Ниязов иккиси бошқа йўл билан кетишни ҳамда кўп керакли нарсани томири билан йўқ қилишга қарор қилган — биз биргаликда шунчалик кўп нарсани қила олардик. Атамбаевнинг президент бўлиб сайланиши хатогарчилик деб бирқарорли айтиб бўлмайди. Унинг даврида кўп иш қилинган, лекин биз уларнинг айримларининг оқибатларини ҳали ҳам ҳис қилиб турибмиз.

КСДПда демократия йўқ. Мен КСДПнинг аъзоси бўлиб турган вақтда партияда демократия йўқ эканини тушундим. Атамбаев ўзи ҳеч қачон партиянинг ичида ишламаган, у шунчаки буйруқларни бериб юрган. Ҳозир эса у ўз нутқи билан чиқиб уни эишитишини талаб қиляпти.  

Жээнбековлар КСДП учун жанубда кўп нарса қилишди. Атамбаев  Жээнбековлар партия учун ҳеч нарса қилгани йўқ деб айтмоқчи эмасман. Мен буни Жээнбековни қўллаш учун айтаётганим йўқ. 2008 йили мени КСДПга янги чақиришган, биз парламент сайловига тайёрланаётган эдик. Ўшанда жанубда ҳеч ким йўқ эди. Мана шундай қилиб Асилбек Жээнбеков келиб, жанубда штаб пайдо бўлди. Мен бу регионларнинг барига борганман. Агар Атамбаев жанубга борган бўлса, ўшанда ҳам фақат тантанали сафарлар вақтида.

Атамбаев сайловларда Жээнбековни олдига сурган, аммо мен қарши эдим. Атамбаев сайловда ўзининг номзодини илгари сурди, мен ўша ерда кузатувчи эдим ва бунга қарши бўлганман. Лекин бу ҳақиқан ва буни ҳаммаси кўрган. Лекин Жээнбеков ҳеч қачон коррупцияга аралашмаган, натижада сайловда ютиб чиқди. Мен Жээнбеков Атамбаевни сотиб кетди деган сўзларга қўшилмайман.

Атамбаевнинг оилавий клан бошқаруви. У президент бўлиб турганда унинг ҳайдовчилари, котиблари ва қариндошлари давлат таркибида бир яхши ишлаб юришган.

Нима учун ҳамма олти-етти жигитни атрофида айланиб қолишди? Атамбаев ва Жээнбеков ҳақидаги сўзлар важидан ҳеч ким иқтисод, тоза сув, миграция ҳақида айтмай қўйди. Менимча Қирғизистонда муҳим мавзулар кўп, лекин жамоатчилик сиёсатга боғланиб қолди. Ҳаммасига ким нима дегани муҳим, ҳамма олти-етти жигитнинг атрофида юришибди.

Ҳукумат ишининг натижаси йўқ. Ҳукуматнинг қўли Жээнбеков ва Атамбаевдан бўшамай турганда чегарада 200дан ортиқ оғир юк ташувчи машиналар турибди ва улар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳукуматимизнинг фаолияти қани? Иқтисод ўсмай турибди. Бир ярим йил ичида ҳеч нарса қилингани йўқ. Бу катта муддат. Президентда у биринчи кундан бошлаб ишлайдиган ўз дастури бўлиши керак. Бизда ҳукумат бор, лекин қилинган ишларнинг натижаси қани?

Иқтисоднинг ўсиши, иш фаолияти қани? Бизда улардан талаб қилувчи киши йўқ.