Санкт-Петербургдаги метрода теракт уюштиршда айбланиб қўлга олинган Акрам ва Аброр Азимовларнинг отаси Россиянинг перизденти Владимир Путинга мурожаат йўллади. Ахрал Азимов ўғилларининг айби йўқлигини айтиб, рус президентидан уларнинг ишини назоратга олишни илтимос қилди. Азимовлар Жалолободда туғилиб, ўсишган, кейинчалик меҳнат миграциясига Россияга кетишган.
Нима бўлди?
28-мартда Ўш шаҳрида Санкт-Петербург шаҳридаги терактни уюштиришда ва молиялашда айбланган Азимовларнинг отаси Ахрал Азимов матбуот анжумани ўтказди. Унда Азимов Қирғизистонга давлат сафари билан келган Россия президенти Владимир Путинга мурожаат йўллади.
У ўғилларининг терактга алоқаси йўқлигини айтиб, Путиндан уларни озодликка чиқаришга ёрдам беришни илтимос қилди. Азимов уч саҳифали мурожаатини Россиянинг Бишкекдаги элчихонасига ва Ўшдаги консуллигига юборишини айтди.
«Мен аввал ҳам Москвада Россия президентига видео мурожаат қилганман. Лекин, ҳеч қандай жавоб бўлгани йўқ. Бугун эса Владимир Путиннинг Қирғизистонга келганини эшитиб, махсус макутб билан мурожаат йўллаяпман. Ундан менинг фарзандларимнинг ишини назоратга олиб бўшатиб беришини илтимос қилдим», — дейди Ахрал Азимов.
Акрам ва Аброр Азимовлар Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида туғилиб, ўсишган. Улар 2011-2012 йиллари Россияга меҳнат муҳожирлигига кетишган. Бу орада Россиянинг фуқаролигини олишиб, Сантк-Петербургда ишлашаётган бўлган.
Метродаги теракт
2017 йилнинг 3-апрелида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги метрода портлаш бўлган. У 16 кишининг ўлимига сабаб бўлиб, 100дан ортиқ йўловчи жабрланган. Тергов воқеани террор ҳуружи деб атаб, уни эса Қирғизистонда туғилган ва портлаш вақтида халок бўлган Акбаржон Жалилов амалга оширди деб топган.
Россия ҳукумати терактни уюштириш бўйича шунингдек Қирғизистонда туғилган Аброр ва Акрам Азимовларни ҳам айблашган. Аброр Азимовдан портлашни уюштиришда гумон қилишмоқда. Чунки терактга қадар унга Акбаржон Жалилов қўнғироқ қилган. Акрам эса терговнинг фарази бўйича, терактни молиялаган.
Азимовларнинг қўлга олиниши
Аброр Азимов таъкидлашича, уни 4-апрелда қўлга олишган. Аммо Россиянинг Федерал ҳавфсизлик хизмати (ФҲХ) унинг қўлга олиниши бўйича икки ҳафта ўтгандан кейингина билдирган. Акрамни расмий турда 19-апрелда қўлга олишган, лекин қариндошлари бунга қадар бир неча кун аввал уни МҲДКнинг ходимлари Ўшнинг касалхонасидан чиқариб кетишиб, Москвага жўнатишганини айтишган. Ака-укаларнинг иккиси ҳам уларнинг қўлга олиниши «атайлаб тайёрланган» деб билдиришган.
Азимовларнинг отаси ўғилларини Федерал ҳавфсизлик хизмати «яширин қамоғида» қийнаб, айбини бўйнига олдиришга уринганини айтиб келади. Republic нашри яширин турма Москванинг жанубий-ғарбида жойлашган бўлиши мумкинлигини таҳмин қилган. Ака-ука Азимовлар айнан шу ерда ушлаб турилган бўлиши мумкинлиги айтилган. Октябрнинг охирида Россиянинг Тергов комитети ҳеч қандай яширин турма «топмаганини», Азимовларга эса тергов вақтида «ҳеч қандай жисмоний зўравонлик» қўлланмаганини билдирган.
Азимовлар икки йил аввал қўлга олинган. Ўша вақтдан бошлаб тергов муддати бир неча бор узайтирилган. Ахрал Азимов ўғилларининг адвокати берган маълумотга таяниб, улар ҳозирда Санкт-Петербург шаҳридаги«Крести» тергов изоляторида ушлаб турилганини ва Россиянинг Тергов комитети ишни Харбий судга ўтказиб берганини айтмоқда.
Муаллиф: Айдай Беделбек қизи