Жээнбеков Путинга тулпор ва тайғон кучугини совға қилди — видео

515

Президент Сооронбай Жээнбеков ўзининг россиялик ҳамкасби Владимир Путинга орлов наслидаги тулпор ва Шерхан лақабли тайғон кучугини совға қилди.

Россия ОАВлари ёзганидек, тайғон Путиннинг тўртинчи ити бўлади. Россиянинг президенти итларга бўлган меҳри билан маълум.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳам Путиннинг 2017 йилдаги сафарида унга от туҳфа қилган.

Путин 28-мартда Қирғизистонга давлат сафари билан келган. Томонлар Қирғизистоннинг ҳудудидаги ЖХКТнинг базасини кенгайтириш бўйича келишди, Россия эса бюджетни қўллаш учун қайтарилмайдиган 30 млн доллар маблағ бўлиб беришни ваъда қилди. Шунингдек умумий қиймати 6 млрд долларни ташкил қилувчи битимлар ва келишувларга қўл қўйилди.