Cуд Путиннинг келишига қарши митингга чиққан фаолларни ҳеч қаёққа кетмаслик ҳақида тилхат билан бўшатди

509
Фаол Нурлан Каримшаков (ўртада) ўзининг турмуш ўртоғи Гулзана Имаева (ўнгда) ва юрист Замир Жоошев (чапда) билан

Бу ҳақда уларнинг адвокати Замир Жоошев ўзининг фейсбук саҳифасида билдирди. Унинг айтишича, суд йиғини 28-март куни тунда Бишкекнинг Биринчи май туман судида ўтган.

Фаол Нурлан Каримшаков билан унинг турмуш ўртоғи Гүлзана Имаевани 27-март куни Россия  президенти Владимир Путиннинг Қиғизистонга бўлган сафаридан бир кун аввал қўлга олишган.

Бундан ташқари, милиция уларнинг уйини тинтувга олган  — бу ҳақда уларнинг катта фарзанди хабар қилган. У тинтув вазиятини видеога тортиб олган. Боланинг айтишича, унинг ота-онасини «украиналик миллатчилар» билан алоқаси бор деб айтишган.

Кейинчалик Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати Каримшаковнинг уйида 17 минг доллар, ундан ташқари ўқ ҳамда қурол топилганини билдирган.

«Рухсат хужжатлари йўқ сочма турдаги 16-калибрдаги қўш оғизли қурол [...] 10 ўқ, 1 банка порох, 300 грамм дробь [олинди]», — деб айтилади милициянинг билдирувида.