Астана энди Нурсултан деб аталади — Қозоғистон парламенти янги президентнинг ғоясини қўллади

437
Нурсултан. Сурат: «Информбюро.kz»

Қозоғистон парламентининг депутатлари янги президент Қасим-Жомарт Тоқаевни пойтахтнинг Астана деган номини Нурсултан деб ўзгартириш бўйича ғоясини бир овоз билан қўллашди.

«Сенатнинг 43 депутати, мажилисдаги 103 депутатнинг бари қўллади. Шундай қилиб, ҳурматли ҳамкасблар, тарихий қарор қабул қилинди», — деб Қозоғистон парламентининг етакчиси Руслан Нигматулиннинг айтганларини Tengrinews нашри келтиради.

У Қозоғистоннинг президенти парламент бу қарорни референдумсиз қабул қилишга қарор қилган,  Конституцион кенгаш эса буни қонуний деб атаганини билдирди.

Энди шаҳарнинг номини алмаштириш ҳақидаги ҳужжатга бу ғоянинг ташаббусчиси бўлиб қолган президент Қасим-Жомарт Тоқаев қўл қўйиши керак. У мазкур ташаббусни давлатни 30 йил бошқаргандан кейин 19-мартда ўзининг президентлик хизматдан кетаётганини эълон қилган Нурсултан Назарбаевнинг «номини абадий қолдириш» эҳтиёжи билан тушунтирди. Назарбаевнинг айтишича, у давлат учун қўлган келган  «барча нарсани» қилган ҳамда ўз сиёсатининг аввалига Қозоғистон иқтисодини қўйган.

Аммо Назарбаев сиёсатдан кетмайди. У Қозоғистоннинг Ҳавфсизлик кенгашининг етакчиси ҳамда парламентдаги кўпчилик депутатларнинг мандатига эга бўлган «Нур Отан» партиясининг раҳбари сифатида қолади. Назарбаев Қозоғистоннинг 1990 йилдан бошлаб ўзгармаган президенти бўлиб келган.