Жениш Разаков: Қирғизистон Тожикистон билан низо чиққан ҳудудда яна бир йўл қуради

546
Ворух анклави. Боткен вилояти. Сурат: Жанарбек Жолдошбаев RFE / RL

Тожикистон билан олиб борилган сўзлашувлар натижасига кўра қирғиз ҳукумати чегарага яқин ҳудудда яна бир йўл қурадиган бўлди. Бунга қадар қирғиз-тожик чегарасига яқин ерда икки давлатнинг турғунлари ўртасида низо чиққан. Жанжалда икки тожикистонлик ҳалок бўлиб, уч қирғизистонлик ярадор бўлган.

Қирғизистон ҳукумати Оқсой — Тамдиқ йўналиши бўйича йўл қурмоқчи эди, аммо қурулиш ишлари бошланганда икки давлат яшовчилари ўртасида жанжал чиққан.

Натижада, Қирғизистон Оқсой қишлоғини айланиб ўтиб Тожикистоннинг Исфара ва Ворух ҳудудларини боғловчи яна бир йўл қуришни ваъда қилган. Бу ҳақда вица-премьер-министр Жениш Разаков билдирди.

Ворух — Тожикистоннинг Қирғизистондаги анклавларидан бири. Икки давлатнинг ҳукумати СССР қулагандан кейин ўнлаб йил ўтса ҳам ўз чегараларини аниқлай олмай келгани сабабли, унинг атрофида вақти-вақти билан низолар чиқиб туради.

«Айрим таҳлилчилар [Қириғизистон Тожикистонга] коридор берди деган фикрни айтишаётган экан. Ҳеч қандай каридор берилгани йўқ, у йўлларга ҳеч қандай мақом берилмаган. Оқсойнинг ташқарисидан қурилаётган [Ворух — Исфара йўли] енгиллик тузиш учун қўшимча йўл қатори қурилмоқда. У билан Қирғизистоннинг ҳам Тожикистоннинг ҳам фуқаролари фойдалана олишади», — деди Разаков.

Унинг қўшимча қилишича, қирғизистонликлар мол-қўйларини яйловларга Ворух анклавига кирмай ҳайдаб штиши учун қурилаётган Оқсой — Томдиқ йўлининг қурулиши охирига чиқарилади.

«Протоколда кўрсатиб ўтилганидек, Оқсой — Тамдиқ йўлини қирғиз тараф қуриб, охирига чиқаради деб келишдик. Унинг қурулиши бошланган. Бу бўйича пудратчини танлаш бўйича барча тендер масалалари ҳал қилинган. Бу борадаги ишларни охирига чиқарамиз», — деб Разаковнинг сўзларини 24.kg нашри келтиради.

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал

Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи ва Тожикистоннинг Ворух анклавининг яшовчилари ўртасидаги жанжал Қирғизистоннинг Оқсой — Тамдиқ айланиб ўтувчи йўлининиг қурулиши важидан 13-мартда чиққан.

Ворухнинг турғунлари бу йўлга қарши чиқишган, чунки уларнинг фикри бўйича, йўл Тожикистон ва Қирғизистоннинг баҳсли ер участкалари орқали ўтади. Қирғиз ҳукумати эса йўлнинг қурулиши Қирғизистон ҳудудида олиб борилаётганини билдириб келишади.

Қурилаётган йўл бўйича анклав ва қирғиз қишлоқларининг ўртасидаги фикр келишмовчиликлари тош ирғитишдан бошлаб ўқ узишгача етган. Тожикистон ҳукуматининг маълумотига кўра, жанжал сабабли икки тожикистонлик ҳалок бўлган, қирғиз тараф эса   ярадор бўлган уч қирғизистонлик ҳақида маълум қилди.

Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида аниқланмаган ер участкалари кўп. Бу чегарага яқин ҳудудларда тортишувларнинг чиқишига сабаб бўлиб келади. Икки давлатнинг маҳаллий турғунлари сувдан фойдаланиш ва чегарадан ноқонуний ўтиш масалалари бўйича тез-тез жанжаллашиб келишади.