Депутат давлат ходимларининг яқинлари билан ишлашини таъқиқламайдиган қонунни таклиф қилди. Кейинчалик у буни «хато» деб атади

441
Марлен Маматалиев. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Жогорку Кенешнинг депутати Марлен Маматалиев «Сиёсий хизмат хақида» янги қонун лойиҳасини жамоат муҳокамасига чиқарди. Депутатнинг айтишича, бу қоун сиёсий давлат ходимларига (давлат учун муҳим қарорларни чиқарганларга, масалан, вазирларга) талабларни аниқлаштиради.

Маматалиевни қонун лойиҳаси матнининг кўпи ҳозирги «Давлат фуқаролик хизмати ҳақида» қонуннинг матнига ўхшаш. Аммо унда амалдорлар учун бор бўлган муҳим қоида йўқ  — бу  ўз қариндошлари билан ишлашни тақиқлаш ҳақидаги пунтк.

Маматалиев ўзи «Клооп»га тушунтиришича, бу чекловни қонун лойиҳасини тузишда қўшишни унутиб қолганини тушунтирди. Унинг айтишича, у сиёсий ходимлар учун тажриба талабинигина қўшишни истаган ва бунинг учун алоҳида ҳужжат ишлаб чиққан.

«Биз [тақиқ бўйича] ёзиб битирамиз. Бу бўйича ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Мен шунчаки иш тажрибани киргизишни истаганман. Болалар айрим ерда тўлиқ ёзмай қолишди. Энди бунинг учун фожиа қилиш керакми? [...] Бир оз хатога йўл қўйилди», — деди у.

Депутат вазирлик лавозимларга номзодлар давлат хизматларида беш йиллик тажрибаси бўлиши керак деб ҳисоблайди. Маматалиевнинг айтишича, бунга у ўз тажрибасида амин бўлган.

«Сиёсий хизматларга бизнинг ҳеч қандай талабларимиз йўқ. Тажрибаси [одамнинг] бор ёки йўқми, бу тармоқда билими борми, [бу соҳада] ишлаганми. Давлат хизматида бирор кун ҳам ишламаган тажрибаси йўқ, хатто тармоқда тушунчаси йўқ четдаги бир одам келиб, вазир ёки муассасанинг етакчиси бўлиб қолади», — деб билдирди у.

Парламентнинг депутати бўлгунча Маматалиев уч йил ижтимоий жамғармада, ундан кейин иқтисод вазирлигида меҳнат қилган. Бундан ташқари, у икки бор президент аппаратида ишлаган. Биринчи бор Маматалиев у ерда 2009 йилдан 2010 йилгача ишлаб, кейин 2012 йилнинг январидан бошлаб сентябргача муддатга қайтиб келган.

Ҳаммуаллиф: Асел Осмонгазиева