Назарбаев истеъфога кетди

510

Қозоғистоннинг ўзгармас президенти Нурсултан Назарбаев ваколат ҳуқуқларини топшираётгани ҳақида эълон қилди. Назарбоев Қозоғистонни республика мустақилликка эга бўлган биринчи кундан бошлаб ўзгармай бошқариб келган.

Назарбаев ўзининг истеъфоси бўйича фармонга 19-мартда Қозоғистон ҳалқига мурожаат қилар экан имзо чеккан.

«Мен ўзимнинг президент қатори вокалат ҳуқуқларимни тўхтатишга қарор қилдим [...] Бу йили мен энг юқори лавозимни бажариб келаётганимга 30 йил бўлади. Халқ менга мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлишга имконият берди», — деб билдирди у.

Унинг айтишича, у ўлка учун «қўлидан келганнинг барини қилган» ва «ўз сиёсатининг аввалига демократиятини эмас, Қозоғистон иқтисодини қўйган».

«Сизлар болаларингизни ўстириб, тинч яшаб, бизнинг ёрқин келажагимизга ишонишинглар учун барча яхшиликларни истайман. Яна бир бор рахмат», — деди у.

Давлат президентининг вазифаларини вақтинча Сенатнинг спикери Касим-Жомарт Токаев бажаради деб қўшимча қилди Назарбаев.

Назарбаев президентлик хизматдан кетгандан кейин Қозоғистоннинг Ҳавфсизлик кенгашини бошқарадию Бу хизматни у умрбўйи бажара олади, бу ҳақдаги қонунни парламент 2018 йили майдаёқ қабул қилиб қўйган.

Ҳавфсизлик кенгаши куч тизимларининг, марказий ва маҳаллий ижроий органларининг ишини мувофиқлаштиради ҳамда қонун лойиҳаларини назорат қилади. Қозоғистоннинг давлат органлари Ҳавфсизлик кенгашининг қарорларини мажбурий турда бажаришга масъул.

Шунингдек Назарбаев парламентда энг кўп ўрин эгаллаган «Нур Отан» ҳукумат партиясининг бошида қолади.

«Умримнинг охиригача қазоқ халқига хизмат қиламан. Мен ўлкадаги ўзгаришларни давом эттирувчи янги авлодни олиб келишни мақсад қиламан», — деб билдирди у.

Назарбаев жорий йилда 79 ёшга чиқади, у Қозоғистоннинг ўлка раҳбарлиги хизматини 1990 йилнинг апрелидан бери бажариб келади. 2015 йили уни муддатидан аввал ўтган сайловда бешинчи президентлик муддатга қайта сайлашган. Ўша вақтда Назарбаевнинг фойдаси учун сайловчиларнинг 97,75% овозини беришган.