Кун твити: Қозоғистонликлар президент алмашганда нима қилиш кераклигини билишмайди

503

Твиттернинг Султан исмли қозоғистонлик фойдаланувчиси қирғизлардан ёрдам сўради, чунки  унинг давлати «ҳукумат алмашувини биринчи марта бошдан ўтказмоқда». Қирғизистон мустақилликка эришгандан бошлаб президент тўрт карра алмашган.

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев ўз истеъфоси ҳақида қарорга 19-мартда қўл қўйди — у буни ўлка ҳалқига телемурожаат қилиб эълон қилди.

Унинг айтишича, у Қозоғистон учун қўлидан келган «барча нарсани қилган» ҳамда доимо давлат иқтисодини кўтаришга харакат қилган.

Айни вақтда Назарбоев парламентда энг кўп ўринни эгаллаган «Нур Отан» ҳукуматпараст партиянинг бошқариб қолаверади. Бундан ташқари, у ўлканинг қонунлари бўйича ваколат ҳуқуқлари кўп Қозоғистоннинг Ҳавфсизлик кенгашини бошқаради.

Президент вазифасини вақтинча Сенатнинг спикери Касим-Жомарт Токаев бажаради.