ҚСДП фракцияси ҳукуматни қўллайди, партиянинг ўзи эса муҳолифатда. Шундай ҳам бўладими? (Қарангки, бўлар экан)

434

Қирғизистоннинг Социал-демократлар партияси ўзини муҳолифат деб эълон қилди, айни вақтда ҚСДП фракцияси шунда ҳам кўпчилик коалициянинг бошида туради ҳамда иқтидордаги ҳукуматни қўллайди. Шундай ҳам бўладими?

ҚСДПнинг матбуот котиби  Қундуз Жолдубаева социал-демократларнинг парламентдаги фракцияси кўпчилик коалицияда қолаберишини ҳамда у ердан чиқишни режалаштирмагинини  «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида билдирди.

«Биз — партия — расмий турда муҳолифат бўлиб қолдик, парламентда эса ҚСДПни кўрсатган фракция аллақачон партия билан алоқани йўқотган. Фракциянинг аъзолари ўзларини ўзларича бир ташкилот қатори олиб юришибди, аммо аслида улар партияни тамсил қилишади. 2020 йилдаги партияда умуман бошқа рўйхат бўлади, ҳозирда ҚСДП фракциясидаги депутатларнинг кўпчилиги у ерга киргизилмайди», — деди Жолдубаева.

Социал-демократлар фракциясининг лидери Иса Омуркулов ҚСДП «парламентнинг ишининг барқарорлиги» учун кўпчилик коалициясидан чиқмаслигини билдирди.

ҚСДПнинг собиқ президент Алмазбек Атамбаев бошқаради. У 2017 йили ноябрда сайлов натижаси бўйича президентлик лавозимни ўзининг вориси Сооронбай Жээнбековга ўтказиб бергандан кейин партиянинг раислик хизматига келган.

ҚСДПдаги тортишув

2018 йилнинг баҳор ойларидан бошлаб Атамбаев Жээнбековни вақти-вақти билан танқид қила бошлаб, бу уларнинг ўртасида аразлашувни яратган. Собиқ президент иқтидордаги давлат раҳбарини «кланлар бошқарувида», жумладан коррупция бўйича гумонланган божхона хизматининг раис ўринбосари Райимбек Матраимов билан «дўстона алоқада бўлишда» айблай бошлаган.

Жээнбеков эса бунга жавобан «клан бошқарувига йўл бермаслигини » ҳамда порахўрликка қарши курашни давом эттиришини билдирган.  Жээнбековнинг даврида юқори лавозимларни эгаллаган Атамбаевнинг деярлик барча сафдошлари  коррупция бўйича айбланган.

Эски икки сафдошларнинг аразлашуви ортидан социал-демократларнинг партияси парчаланиб кетган: айримлари Атамбаевни қўлласа, яна бирлари — парламентдаги фракция турида қисман иқтидордаги президентни қўллайди.

ҚСДП — 1993 йили тузилган Қирғизистоннинг эски сиёсий партияларидан бири. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев унинг асосчиларидан бири бўлиб ҳисобланади.