ҚСДП ўзини расман муҳолифат деб эълон қилди

555
Ҳозир эсобиқ президент Алмазбек Атамбаев социал-демократларнинг етакчиси ҳисобланади

Қирғизистоннинг Социал-демократия партиясининг (ҚСДП) матбуот котиби Қундуз Жолдубаева партия расмий турда иқтидордаги ҳукуматга муҳолифат бўлгани  «Клооп»га билдирди.

«Биз энди [ҚСДП] — муҳолиф патия эканини расман айтамиз. Биз энди муқобил нарсаларни таклиф қила оламиз ва ҳукуматни очиқ танқид қилиб чиқа оламиз», — деди Жолдубаева.

Баёнот собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан иқтидордаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги тортишув ортидан бўлди.  Сооронбай Жээнбеков 2017 йилдаги президентлик сайловига Атамбаевнинг қўллови остида ҚСДПнинг номидан номзодини қўйган.

Атамбаев ўзи Жээнбековни коррупция билан яхши курашмасликда ва у ўз укаси, парламентнинг депутати Асилбек Жээнбековнинг ёрдами билан «оилавий бошқарув» тузмоқда деб бир неча бор танқид қилган.

Собиқ президент Жээнбековни коррупция бўйича гумонланаётган божхона хизматининг ўринбосари Райимбек Матраимов билан «дўст» деб айблаган.

Жээнбеков бунга қарши жавоб тариқасида «клан бошқарувига йўл бермаслигини » ҳамда порахўрликка қарши курашни давом эттиришини билдирган.  Жээнбековнинг даврида юқори лавозимларни эгаллаган Атамбаевнинг деярлик барча сафдошлари  коррупция бўйичаайбланган.

Эски икки сафдошларнинг аразлашуви ортидан социал-демократларнинг партияси парчаланиб кетган: айримлари Атамбаевни қўлласа, яна бирлари — парламентдаги фракция турида қисман иқтидордаги президентни қўллайди.

ҚСДП — 1993 йили тузилган Қирғизистоннинг эски сиёсий партияларидан бири. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев унинг асосчиларидан бири бўлиб ҳисобланади.