Муфтий Тиматини бургерхонасининг очилишига қатнашди. Бир кадр билан

570
Қирғизистон муфтиси Мақсат ҳожи Токтомушев. Сурат: «Кабар»

Қирғизистоннинг муфтийси Мақсад ҳожи Токтомушев бренди россиялик рэпер Тиматига тегишли Black Star Burger ресторанининг очилишига қатнашди. Токтомушев тантанали равишда лента кесиб, йиғилганларнинг олдида нутқ сўзлади.

Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг (ҚМДБ) матбуот котиби Мақсат Атабаев бургерхонанинг очилишига муфтийни ташкилотчилар чақиришган, тадбирнинг ўзида эса Мақсат ҳожи Токтомушев бирлик ва тинчлик ҳақида гапирганини «Клооп»нинг журналистига айтди.