Бишкек шаҳар кенгашининг раиси 8-март муносабати билан эркак кишига табрик жўнатган. Шаҳар кенгаши буни янглишмовчилик деб атади

568

Соғлиқни сақлаш вазирлигигига қарашли жамоатчи кенгашнинг етакчиси Айбар Султангазиев Бишкек шаҳар кенгашининг спикери Жанибек Абировнинг имзоси қўйилган 8-март табригини олган. Шаҳар кенгашидан буни янглишмовчилик, «ушундай бўлиб қолгани афсусланарли» эканини айтишди.

Султангазиев ўзининг фейсбук саҳифасида 7-март куни уйини дарвозасининг олдида 8-март муносабати билан ўзининг аёлига, онасига ва ўзига йўлланган табрик қоғозини олганини ёзган. Охирги табрик қоғози Бишкек шаҳар кенгашининг раиси Жанибек Абировдан келган. Унда спикер Султангазиевни халқаро аёллар куни билан табриклаган.

Бишкекшаҳар кенгашининг матбуот хизмати «Кактус» нашрига табрикнома Султангазиевга бормаслиги керак эди, шаҳар кенгашининг ходимлари уч ой давомида 8 минг табрикномани қўлда тўлдиришиб, хатога йўл қўйишибди деб билдирган.

«Охирги кунлари спикернинг ёрдамчилари табрикномаларнинг барини тўлдиришга улгурмай қолишган, шу сабабдан қўл қўйилган табрикномаларнинг бир қисми квартал ходимларига берилган, улар хатга ўз худудида яшаган аёлларнинг исмларини киргизишган. Балки уларнинг ичидан кимисидир у ерга янглишиб эркак кишининг исмини ёзиб қўйган бўлса керак. Биз ҳозир нега бундай бўлиб қолганини аниқлаяпмиз. Нима бўлганда ҳам биз учу шундай бўлиб қолгани афсусланарли», — деб билдирилган матбуот хизматидан.