Аёлларнинг 8-март муносабати билан юришини «Қирқ Чоро» харакати «тўхтатишни режалаштирмоқда». Аммо милиция иштирокчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлашга ваъда қилди

678
«Қирқ Чоро» митингда. Сурат: Токтосун Шамбетов / RFE / RL

«Қирқ Чоро» харакатининг фаоллари 8-март муносабати билан аёлларнинг тинчлик юриши ўтказишини «тўхтатишга» тайёр турганини билдиришди. Бишкек милицияси тадбирнинг ва иштирокчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлашга ваъда берди.

«Қирқ Чоро» харакатининг етакчиси Замир Кочорбаев унинг ташкилоти 8-март муносабати билан ўтувчи аёлларнинг юришини «қўлламаслигини» «Клооп»га айтиб берди. Унинг айтишича, харакат аъзолари «юришни тўхтатишни» режаламоқда — бунинг учун 100га яқин киши тўпланмоқчи.

«Биз бу юришни тўхтатамиз. Ҳозир мен [қандай қилиб эканини] айта олмайман, кейин кўрасизлар», — деди Кочорбаев.

«Қирқ Чоро» Бишкек ҳукуматини ўз акциясига чиқиши ҳақида хабардор қилган  — бу маълумотни Биринчи май район ҳокими Токтосун Султанов «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Нурлан Кайназаровнинг айтишича, милиция тартиб ва юришнинг ҳавфсизлигини тадбирнинг бошидан охиригача таъминлайди. Аммо у навбатга қанча милиционер чиқишини айта олмади. .

Ҳар йили Бишкек феминистик ташаббуслар (БФТ) ташкилоти 8-мартга бағишлаб тинчлик юришини уюштириб келади.

Бу йили БФТ юришдан ташқари, тилакдошлик шаҳарчасини уюштиради. Юришдан кейин иштирокчилар Урқуя Салиевани эсталигининг ёнига бир неча чодир тикишади. Маълумотга кўра, улар у ерда хоҳловчилар учун билим бериш сессияларини ўтказишади.

Бунга қадар 6-мартда Бишкек мэрияси БФТга 8-март муносабати билан юриш уюштиришни тақиқловчи қарор чиқарган. Аммо айни куннинг ўзида шаҳар ҳукумати бу қарорни бекор қилган.