Бишкек ҳукумати 8-мартга бағишланган аёлларнинг юришини тақиқлади. Икки соатдан кейин улар ўйланиб, тақиқни бекор қилишди

502
Сурат БФТнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди

Бишкек мэрияси биринчи 8-март муносабати билан аёлларнинг тинчлик юришини тақиқлади, аммо қайта рухсат берди.Тақиқлашга тадбир фуқароларнинг «шахсий хавфсизлиги»га хавф яратиш эҳтимоли сабаб бўлган. Бу юриш ҳар йили Бишкек феминистик ташаббуслар (БФТ) харакати уюштириб келади.

8-март муносабати билан юришни ўтказишга тақиқ қўйиш тўғрисидаги қарорга Биринчи май районининг ҳокими Токтосун Султанов қўл қўйган. Лекин икки соатдан кейин у ўз қарорини ўзгартирган.

Султанов БФТга 8-мартда юриш ўтказишга бошқа бир неча ташкилот ўша куни тадбирларини ўтказишни истаганликлари сабабли тақиқ қўйилганини билдирди. Аммо унинг айтишича, режалаштирилган тадбирлар «тўхатилган», шу боисдан БФТ юришни ўтказа олади.

«Биз улар бир-бирига тўсиқ бўлмаслиги учун чекламоқчи бўлдик. Нариги тадбирлар эса [энди] бўлмайдиган бўлиб қолди. Балки об-ҳаво сабабли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳозир [юриш уюштириш учун] муаммо йўқ», — деди Султанов «Клооп»нинг мухбирига.

Аммо ҳоким 8-мартда қайси ташкилотлар тадбир ўтказмоқчи бўлган деган саволга жавоб бера олгани йўқ.


Юриш тадбири ҳақида эълон. Сурат БФТнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди

БФТнинг мувофиқлаштирувчиси Фарида Лансарова мэрия юриш ўтказишга рухсат берганини тасдиқлади. Бунга қадар бир неча соат аввал мэриянинг ўзи «фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги» учун хавф сабаб тинчлик юришини ўтказишга тақиқ қўйган. Шунингдек ҳукумат тинч юриш ўтказишни тақиқлаган.  

Шунингдек ҳукумат юришни тақиқлаш ҳақидаги қарорда айни кунда  «Халқаро аёллар куни муносабати билан тадбирлар» режалаштирилганини айтишган.

Бундан ташқари, БФТнинг маълумотига кўра, фаолларга ШИИбдан Тўлоган исмли бири қўнғироқ қилиб, Қирғизистонда ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган ва уларга ёрдам берувчи «“Лабрис” ташкилотини рўйхатдан чиқаришни ва юришнинг маршрутини ўзгартиришни» талаб қилган.

«Кактус» нашри юриш ташкилотчиси Гулайим Айилчига таяниб, «Қирқ Чоро» ташкилоти «тинчлик юриши ўтказишга тўсиқ» бўлиш мумкин деб ёзган. Бу билдирувни харакат етакчиси Замирбек Кочорбаев инкор қилиб, «Клооп»нинг журналистига берган интервьюда бу бўйича «биринчи марта» эшитаётганини айтди.

БФТ Бишкекда тинчлик юриини ўтказишни ва аёлларнинг тилакдош шаҳарасини уюштиришни режалаштирмоқда. Маълумотга кўра, улар истаганлар учун билим бериш сессияларини ўтказувчи бир неча чодир тикишмоқчи эди.

                                                     Муаллифлар: Айдай Эркебаева, Эмил Султаналиев