КТРКнинг янги директори бўлиб Жайнак Усон уулу сайланди

441

КТРКнинг назорат кенгаши телеканалнинг раҳбарлик лавозимига Жайнак Усон уулуни сайлади. Телеканалнинг бош директорлиги учун курашда у фаол Адил Турдукуловни ва Жогорку Кенеш  матбуот хизматининг етакчиси Ибраим Нуракун уулуни ортда қолдирган.

Телерадиокорпорациянинг директорини сайлаш 6-мартда ўтди. Жайнак Усон уулу КТРКнинг назоратчи кенгашини 15 аъзосининг 13 овозини олган.

Бош директорлик хизматига 22 киши номзодини кўрсатган. Аммо танлов ва суҳбатлашувдан кейин етти киши қолган. Улар: Ибраим Нуракун уулу, Жайнак Усон уулу, Адил Турдукулов, Галина Байтерек, Сураган Босумбаев, Болотбек Тиллебаев ва Замирбек Казакбаев.

Жайнак Усон уулу НТС телеканалини 2015 йилнинг апрелидан бошлаб бошқарган. Шунингдек у рақамли эфир бериш тармоғида иш олиб борган «Рақамли технологиялар» компаниясининг директори бўлиб ҳисобланади.

Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева