Қирғизистон Британия OneWeb компаниясининг спутник интернети лойиҳасига қатнашган дунёнинг олти мамлакатидан бири бўлди. Компания фазога ўзининг илк паст орбитали алоқа спутникларини жўнатишга улгурган.
OneWeb космосга дастлабки олти спутникни 28-февралда жўнатган — уларни Россиянинг «Союз» юк ташувчи ракетаси етказган. У Франциянинг Гвианадаги Куру космодромига учган.
Компания ўз спутникларининг ёрдами билан олти мамлакатнинг бориш қийин бўлган ҳудудлардаги мактаблар интернетга боғлана олади деб умид қилади. Улар: Қирғизистон, АҚШ (Аляска штати), Эквадор, Руанда, Гондурас ҳамда Непал.
Ҳозирча OnWebнинг бепул интернетига етишишга қийин бўлган райондаги бир қирғиз мактабини қўшиш режалаштирилмоқда. У мактаб Норин вилоятидаги Қўтур-Сув қишлоғида жойлашган. Мактабни интернетга қўшиши 2020 йилга режалаштирилмоқда.
OneWeb — бу 2012 йили америкалик тадбиркор Грег Уайлер тузган Британиянинг стартап компанияси. Унинг мақсади — юқори тезликдаги интернетни дунёга тарқатиш.
«Би-Би-Си»нинг рус хизмати маълум қилишича, бунинг учун OneWeb компанияси орбитада 648 спутникни фаолиятда ушлаб туриши керак.
OneWeb глобал интернет устида ишловчи ягона ширкат эмас. Унинг рақобатчиларидан бири — бу алоқа спутникларини орбитага ўтган йили чиқарган Илон Маскнинг SpaceX компанияси.