«Адолат» ҳуқуқни ҳимоя қилиш клиникасининг раҳбари Чолпон Жакупова «Клооп»га билдиришича, 26-февралда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Женевадаги комитети коррупция бўйича судланган сиёсатчи Омурбек Текебаевнинг ишини кўриб чиқиш учун рўйхатга олди.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетида «Адолат»нинг юристлари билдирувни 2018 йили юнда топширишганига қарамай комитет уни деярлик тўққиз ой ўрганган.
«Бүгүн биз [ишнинг рўйхатга олингани ҳақида] расмий билдирув олдик. Бундан ташқари, комитет бизнинг мурожаат Қирғизистоннинг ҳукуматига ҳам жўнатилгани ҳақида хабардор қилди», — деди Жакупова.
Унинг айтишича, БМТ комитетининг сўровига жавоб бериш учун қирғиз ҳукуматининг олти ой вақти бўлади. Қирғиз ҳукуматининг расмий позицияси комитетга тушгандан кейин, у билан «Адалат»нинг юристлари танишиб, иш бўйича ўз аргументларини тайёрлай олишади.
«[Комитетнинг] процедуралари бўйича улар икки томоннинг фикрини тинглаши керак. Биз ўз далилларимизни, ҳукумат эса бу иш бўйича ўз позициясини кўрсатиши керак. Шундан кейингина комитет бу асосга таяниб ҳукм чиқаради», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Жакупованинг қўшимча қилишича, БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комитетининг қарори таклиф шаклида бўлишига қарамай, бу талабларни бажармаслик Қирғизистоннинг халқаро рейтингига ҳамда унинг донорларни жалб қилишдаги шароитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Инсон ҳуқуқлари ва Қирғизистоннинг ҳуқуқ тизими ҳақидаги кейинги барча баёнотларида [...] бу ё ижобий ёки салбий роль ўйнайди [...] Комитет талабларининг кучи мага шунда. Агар ҳукумат [буни] ҳисобга олмаса, бу албатта барча донорлар тарафидан ёдда тутилади», — деди у.
15-февралда «Адолат»нинг юристлари муҳолифатчи Омурбек Текебаевга чиқарилган ҳукмни қайт кўриш бўйича илтимоси билан Қирғизистоннинг Олий судига мурожаат қилишган. Омурбек Текебаев 2017 йили 8 йилга судланган. Аммо бу муддат кейинчалик амнистия сабабли 4,5 йилгача қисқартирилган. Сиёсатчи эркинликка 2021 йили чиқиши керак.
Жакупованинг айтишича, 2019 йилнинг бошида кучга кирган янги Жиноят ва Жазо кодексида Текебаев судланган аввалги моддалар ҳозирда унга енгилроқ жазо чоралари қўлланиши кераклигини талаб қилади. Ҳуқуқ ҳимоячиси унинг иши қайта кўриб чиқилиши керак деб ҳисоблайди. Текебаев рус тадбиркори Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш бўйича айбдор деб топилган. Тергов версияси бўйича, сиёсатчи бу пулни олгандан кейин Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқариш имконини яратиб бермоқчи бўлган,
2018 йили ноябрда Москванинг Тверь суди 37,5 млн долларни таъма қилиб олиш иши бўйича Маевскийни қамоққа олган. Агар унинг айби исботланса у 15 йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.