Франция журналист Улуғбек Бобоқуловга бошпана берди

575
Улуғбек Бобоқулов

«Миллатлар аро низо қўзитиш» айби бўйича бир неча йил аввал Қирғизистондан чиқиб кетган журналист Улуғбек Бобоқулов Францияда қочқин мақомини олди. Бобақулов ўзи энди Қирғизистонга яқинки 10 йил ичида кела олмаслигини айтади.

Франциянинг қочқинлар иши бўйича бошқармаси 25-февралда Бобоқуловни ҳуқуқий ҳимояга олди. Унга консулликларга ёки Қирғизистоннинг Франциядаги ҳамда бошқа ўлкалардаги элчихоналарга мурожаат қилиш мумкин эмас. Бунинг учун Бобоқуловни қочқинлик мақомидан ажратишлари мумкин.

«[Қирғизистон] ҳукумати ўйлаб топилган сабаб билан менга қарши жиноят иши қўзғаб, унга қарашли ОАВлар орқали оммавий босим уюштиришган. Энди Франция ҳукумати менга ва менинг оиламга ҳимоя ҳамда бошпана бериб, шунингдек бу ерда жойлашишга имконият яратиб берди», — деб Бобоқуловнинг айтганларидан «Фергана» иқтибос келтиради .

Журналист яқин 10 йил ичида Қирғизистонга қайтиб кела олмаслигини қўшимча қилди.

Бобоқуловга қўзғалган жиноят иши

Бобоқулов Қирғизистондан 2017 йилнинг 8-июнида чиқиб кетган. Эртасига Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси уни «миллатлараро низо қўзитган» деб айблаб, жиноят ишини очган.

Бобоқуловга жиноят ишини қўзғашга унинг «Фергана» сайтида эълон қилинган мақоласи сабаб бўлган. Мақолада муаллиф Жалолобод вилоятининг Маси қишлоғида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида чиққан муштлашув тўғрисида ёзади. Унда ижтимоий тармоқлардаги фикрларни мисол қилиб келтириб ёзади. Мақолада этник қирғизлар бўлиши мумкин бўлган одамлар этник ўзбекларни камситган. Камситишларга ўша муштлашув сабаб бўлган.

Бобоқулов ўзи унга қарши жиноят ишининг очилишини «махсус хизматларнинг аҳмоқлиги» деб атаган. Бундан ташқари, Қирғизистон ҳукумати «Фергана» сайтига ҳам тўсиқ қўйган. Сайт таҳририяти эса айбловларга «ўйлаб топилган» деб баҳо берган.