АҚШ Қирғизистонга Бакиевлар оиласи ўғирлаб кетган 4,6 млн долларни қайтариб беради  

472
Молия минстрлигида келишувга қўл қўйиш. Сурат: «Кабар» нашри

Пулларни қайтариб бери тўғрисидаги келишувга Қирғизистоннинг молия министри Бактигул Жээнбаева ва АҚШнинг давлат котибининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс қўл қўйишган. Қайтариб бериладиган биринчи  4,6 млн долларни қирғиз ҳукумати ўлканинг тараққиёти учун сарфлашини ваъда қилди. 

Келишувга 25-февралда Бишкекда қўл қўйилди. АҚШнинг ҳукумати собиқ президент Қурманбек Бакиев ҳамда унинг фарзанди Максим Қирғизистондан чиқариб кетган пулларни қайтариб беради.

Жами АҚШ 6 млн долларни қайтариб беришни режалаштирмоқда, қирғиз ҳукумати эса дастлабки 4,6 млн долларни  ҳудудларни ривожлантиришга, тиббий учкуналарни сотиб олишга ҳамда қишлоқларни тоза сув билан таъминлашга сарфлайди.

«Биз бу пулларни қайтариб берамиз. Бу ҳолат бугунги кунда Қирғизистонда президент Сооронбай Жээнбеков раҳбарлиги остида порахўрликка қарши кучатилган сиёсат фаолияти билан боғлиқ», — деб тушунтирди Уэллс.

АҚШнинг ҳукумати Қирғизистонга қайтариб берувчи пуллар Евгений Гуревичга қарши қўзғалган жиноий ишнинг давомида мусодара қилинган. Гуревич — Максим Бакиевнинг cобиқ молия бўйича маслаҳатчиси.

Икки ўлканинг ҳукумати Бакиевлар чиқариб кетган пулларнинг қолган 1,4 млн долларини қайтариш бўйича ишни давом эттиришади.

Бакиевларнинг оиласи пулларни Қирғизистондан қандай қилиб олиб чиқиб кетган?

2018 йилнинг августида Гуревич Курманбек Бакиевнинг президентлик вақтида у ва унинг атрофидагилари Қирғизистондан 200-300 млн доллар чиқариб кетишганини айтиб берган. Гуревич буларни ҳужжат билан тасдиқлаб бера олишини маълум қилган.

Гуревич «Азаттык»қа берган интервьюсида қирғиз халқининг олдида айбини тан олишини айтган. Бундан ташқари, Максим Бакиев унинг ҳаётини сақлаб қолганини ҳамда жавоб тариқасида Гуревич уни АҚШда қамоққа тушишдан қутилиб қолишга ёрдам берганини қўшимча қилган.

Максим Бакиев — 2010 йили апрелда қулатилган мустақил Қирғизистоннинг иккинчи президент  Қурманбек Бакиевнинг ўғли. Ҳукумат алмашгандан кейин у Қирғизистонда молиявий товламачиликда айбланиб, мулкини мусодара қилиш билан бирга сиртадан 25 йилга судланган.

Қурманбек Бакиевнинг ўзини Қирғизистоннинг Олий суди 2010 йилнинг 7-апрелидаги воқеалар учун 30 йилга озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарган.