Ўш шаҳридаги 14 троллейбус йўл ҳақини электрон карта билан ола бошлади

615
Сурат: Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати

Ўш шаҳридаги троллейбусларнинг  деярлик ярми электрон тўлов тизими бўйича ишлай бошлади. Шаҳар ҳукумати қолган  17 троллейбус ҳамда 30 автобус март ичида автоматик хизматга ўтади деб айтмоқда.

Шаҳардаги №1 йўналиш бўйича қатновчи троллейбуслар йўл ҳақини  электрон карта орқали қабул қила бошлади. №2 йўналишнинг  троллейбуслари эса  мартнинг бошида автоматлаштирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 25-февралда мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров «Клооп»га билдирди.

«Ҳозирда 30 минг карта сотувга чиқди. Унинг 5 минги ўқувчиларга, яна 5 минги пенсионерларга, қолгани эса бошқа йўловчилар учун бўлиштирилади. Улар сотилиб бўлгандан кейин тушган маблағ эвазига яна карталар олиб келинади», — деди Абсаттаров.

Матбуот котиби қўшимча қилишича, март ойи ичида автобуслар ҳам тўлиқ электрон карта билан тўлаш тизимига ўтмоқчи.

Электрон картани қаердан сотиб олиш мумкин?

Картанинг уч тури бор: фахрийлар, ўқувчиар ва умумий турғунлар учун. Фахрийлар ҳамда ногиронлиги бор инсонлардан бошқаларга карталар 64 сомдан сотилади. Уни Ўш шаҳар муниципал автомобил муассасидан, ЎшДу, ЎшТУ, ЎшКУ олийгоҳларидан сотиб олса бўлади.

Айни жойларда картани тўлиқлаш учун терминаллар ўрнатилган. Ҳар бир мижоз картанинг номери орқали ҳисобини тўлиқлаб олиши мумкин. Мэрия тўловларни «ЭЛСОМ» электрон ҳамёни орқали қабул қилишни киргизишни режалаштирмоқда.

Муҳим: Электрон картани олишни истаганлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатиши керак бўлади.

Шаҳарликларнинг қанчаси йўл ҳақини карта билан тўлаши аниқ эмас. Чунки, йўловчиларнинг жамоат транспортига нақд пул билан тўлаш варианти ҳам бор.

Шаҳар автомобил муниципал идорасидан жамоат транспорт уч ой аввал автоматаштирилади деб ваъда қилинган эди. Кейинчалик идора раҳбари Мурзабек Дубанаев электрон хизмат кўрсатиш тизими картанинг нархини қабул қилиш ҳамда уни тўлдириш жараёни важидан кечиктирилаётганини «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида айтган.

Электрон хизмат кўрсатиш жамоат транспортларининг сифатини яхшилашни мақсад қилади. Лойиҳа 2016 йили Европа таъмирлаш ва ривожлантириш бакни тарафидан молияланиб, уни амалга ошириш учун 658 минг евро ажратилган.

Муҳаррир: Айдай Беделбек қизи