«Атамбаевсиз КСДП»нинг лидери ҳаракатнинг Асилбек Жээнбеков билан алоқасини инкор қилди  

552

«Атамбаевсиз КСДП»нинг лидери Сагинбек Абдирахманов президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси ва парламент депутати Асилбек Жээнбековнинг унинг ҳаракатига даҳли йўқлигини «Клооп»га айтиб берди.

«Мен [Асилбек ва Сооронбай Жээнбековларни] кўриб юрибман, Жогорку Кенешда, ҳукумат уйида учрашиб қоламан. Лекин бу бизни [ҳаракатни қўллаш тўғрисида]бирга муҳокама қиламиз дегани эмас », — деди у.

Абдирахманов агар унинг ҳаракатини ҳақиқатдан ҳам ҳукумат қўллаётган бўлса, унда «Атамбаевсиз КСДП» аллақачон уни аъзоларининг съездини ўтказиб қўйган бўлишларини билдирди.

«Агар улар бизга ёрдам беришса, биз аллақачон губернаторни ҳам, ҳокимни ҳам, қишлоқ ҳукуматини ҳам, аниқроғи маъмурий ресурсни қўлланган бўлардик», — деди ҳаракатнинг лидери.

Абдирахманов депутат Иса Омуркулов «Атамбаевсиз КСДП»га киради деган сўзни инкор қилди.

Абдирахманов «у ерда» деб нимани айтаётганини «Клооп» журналистига тушунтириб бермади.

  • КСДПнинг матбуот котиби Қундуз Жолдубаева 22-февралда президентнинг укаси ва парламентнинг депутати Асилбек Жээнбековнинг «Атамбаевсиз КСДП» ҳаракатига даҳли бор деб билдирган. Унинг айтишича, Асилбек Жээнбеков бу уюшмани партияни тарқатиш учун ҳам атайлаб ташкил қилган.
  • «Атамбаевсиз КСДП» ҳаракати 2018-йили ёзда пайдо бўлган ва унинг уюштирувчиларидан бири бўлиб партиянинг собиқ аъзоси Сагинбек Абдирахманов чиққан. Ҳаракатнинг аъзолари Қирғизистон бўйича бир неча учрашувларни ўтказган. Улар Алмазбек Атамбаевнинг КСДПдан фақат чиқариб юборишни эмас, партияни коррупциядан тозалашни ҳам талаб қилишган.
  • КСДП ўтган йили кузда Иса Омуркуловни «партиянинг уставига ва ғояларига қарама-қарши келган ҳаракатлари» учун партия сафидан чиқарган. Бу «Атамбаевсиз КСДП» ҳаркатининг учрашувларининг шартында болгон. Унда Абдирахманов ҳаракатни Омуркулов қўллаган деб айтиб чиққан. Аммо Омуркулов ўзи буни инкор қилган.