ТИМ Хитой лагерларида қирғизлар йўқ демоқда — фаоллар эса минглаган қамоқдагилар ҳақида айтмоқда

542
Сурат: DPA

Ташқи ишлар министрлигининг (ТИМ) маълумотига кўра, Хитойдаги «қайта тарбиялаш лагерлари»да қирғизлар йўқ — мазкур маълумотни министр Чингиз Айдарбеков Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районининг (ШУАР) етакчиси Шохрат Закир билан учрашувда олган. Аммо, аввалроқ хитойлик қирғизлар оммавий қўлга олишлар ҳамда Қирғизистондан Хитойга қайтиб келиш талабларидан арзланишган эди.

ШУАРнинг етакчиси Шохрат Закирга таяниб Қирғизистоннинг ТИМи Хитойнинг «қайта тарбиялаш лагерлари»да этник қирғизлар ҳақида маълумот топилгани йўқ деб билдирди.

Айдарбеков ва Зокир 22-февраль куни Урумчида қирғиз ТИМининг Хитойга расмий сафари вақтида учрашишган.

Чингиз Айдарбеков, Шохрат Закир. Сурат: ТИМ

Бунга қадар, 2018 йилнинг декабрида номи маълум бўлмаган қирғиз дипломати Хитойдаги лагерларга бориб келган. Аммо ТИМ журналистларга сафар ҳақида маълумот беришдан ва у ерда қўлга олинган қирғизлар тўғрисидаги хабарни рад этиш ёки тасдиқлашдан бош тортган.

Лагерларга бориш қирғиз ТИМининг ташаббуси эмас эди — экскурсияни Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Таиланд ва бошқа Осиё ўлкаларидан иборат халқаро  делегация учун уюштиришган. Бироқ, Америка ёки Европа дипломатларини ҳамда халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларини чақиришмаган.

ТИМ қўшни ўлка билан «икки тарафли алоқа масаласини» — «муҳим» деб айтиб, Хитойга боғлиқ саволлар бўйича эҳтиёткор бўлмоқда. Бу бўйича муассаса билан Қирғизистоннинг президенти Сооронбай Жээнбеков бирдек фикрда.

«Бизнинг қамоқхоналаримизда ҳам хитойликлар ўтирибди, лекин Хитой ҳукумати бизга ҳеч нарса деб бақиргани йўқ. Хитойдаги қирғизлар — ўша ўлканинг фуқаролари ва улар учун Хитой қонунлари ишлайди. Бу қўрқиш эмас, шунчаки эҳтиёт бўлиш керак», — деб Жээнбеков хитойлик қирғизлар лагерларидаги ўз яқинларини қайтариб келиш учун қирғиз ҳукуматидан ёрдам сўраб мурожаат қилгандан кейин айтган эди.

Хитой — Қирғизистоннинг стратегик ҳамкори ва асосий грант берувчиси. Қирғизистон Хитой давлат «Эксимбанк»идан 1,7 млрд доллар кредит олган. Бу ўлканинг барча ташқи қарзларининг 43%дан кўпини ташкил қилади. Агар ўлка фойизларни ёки кредитни тўка олмаса, у ҳолда Хитой халқаро арбитражда истаган активни талаб қилиб олиши мумкин.

Cурат: CCTV

Бу қандай лагерлар?

Хитой ўзининг лагерларини экстремизм ва радикализм ҳолатларининг олдини олишга йўналтирилган «профессионал қайта тарбиялаш марказлари» деб аташади. Уларнинг айтишича, бу «таълим марказлари», у ердаги лдамлар эса Хитой маданияти ва тилини ўрганувчи «талабалар».

Хитой ҳукумати ҳалқаро ҳуқуқ ҳимоячиларнинг мурожаатларидан ва ОАВлардаши мақолалардан келиб чиққан шов-шувлардан кейин лагерларнинг мавжудлигини тасдиқлашиб, айрим  дипломатлар ҳамда журналистлар учун Лагерларда экскурсия уюштиришган. Улар у ерда ўтирганлардан интервью олишган, лекин ҳукумат вакилларининг кўз олдидагина.

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси Human Rights Watch (HRW) ташкилоти лагерлар бўйича 2018 йилнинг сентябрида ёзиб чиқишган. Ташкилотнинг маълумотларига кўра, 2016 йилнинг охиридан бошлаб Хитой ҳукумати ҳудуддаги мусулмонларни турмаларга ва қайта тарбиялаш лагерларига оммавий турда ҳамда асоссиз юбора бошлашган. Турли баҳолар бўйича, қайта тарбиловчи лагерларда 1дан 3 миллионгача киши ўрин олган.

Лагерда ўтириб чиққанларнинг айтишича, уларнинг оилалари билан ажратиб, қийноққа солиб, қўрқитиб, қийин шароитда ушлаб туришган.

Видео: Медуза

Этник қирғизлар ва қайта тарбияаш лагери

Хитойлик қирғизлар Қирғизистон ҳукуматига 2018-йилнинг куз фаслида мурожаат қилиб, Хитой ҳукумати «лагерлар» ва экстремизмга қарши курашишни бошлагандан сўнг уларнинг кўпчилигини Хитойда қолган қариндошлари билан алоқалари узилганлигини хабар беришган.

«Менинг онам ва синглим [Хитойда] қолиб кетди. Аммо мен улар билан алоқа қилолмаяпман. Агарда қўнғироқ қилсам: “Қўнғироқ қилма, биз қўрқяпмиз. Ундан кўра телефон қилишни тўхтат ” дейишади», — деб этник қирғизлардан бири «Клооп» нинг журналистига айтиб берган.

2018-йили ноябрда «Эркин Азия» радиоси Хитойнинг Қизил-Сув қирғиз автоном округидаги Қайиз қишлоғининг 300 турғунини қўлга олинганлиги тўғрисида хабар қилган. Бу қишлоқда 1500тача этник қирғиз яшаган.

«Ота-онам, қариндошларимнинг барчаси Хитойда. Ҳозир улар билан алоқа қилолмаяпмиз. Аммо у ердан хабар олганлардан маълумот эшитяпмиз. У қишлоқда аввал бешта мактаб бор эди. Уйғур, қозоқ, хитой, қирғиз, монгол тилларида эди. Ҳозир унинг барчасини тарқатиб, хитой тилидагина дарс ўтишяпти экан», — деб беш йил аввал тарихий ватани Қирғизистонга қайтиб келган Турсунаали «Азаттык» радиосига айтиб берди.

Қирғизистон фуқаролигини олган талаба Аали Суйунаалу ўғли журналистларга билдиришича, Хитойдан келган этник қирғиз студентларига у ўлканинг ҳуқуқ тартибот органларидан кўрқитувлар келиб туради. Улар талабаларнинг қайтиб келишини талаб қилади, аммо Хитойга қайтганлар қайта келмай қолишмоқда. Хитойдаги қирғизларни қўлловчи комитетнинг билдиришича, умумий 45 талаба ва бир ўқитувчи Шинжонга кетганича қайта келмаган.

Сурат: Шамбетов Токтосун

Хитойдаги қирғизларни ҳимоя қилиш бўйича комитет февралда тузилган, лагерлар ва қамалишлар тўғрисидаги маълумотни ҳукуматга етказишга ҳаракат қилиб келишмоқда.

«Бу ерда турган йигитларни мафия йўллари ёки бошқа кучлар билан ўғирлаб кетмасмикин деб чўчияпмиз», — деб қирғиз фуқаролигини олган Алмамбет Осмон ўғли мурожаат қилган эди.

Аввалроқ қозоқ фаолларининг лагерларда 50 000 этник қирғиз ўтирибди деган сўзини бу ташкилот ҳам тасдиқлади. Фаол Серикжан Билаш Қизил-Сувдаги қўлга олишлар тўғрисида, шу билан бирга бу ҳудуддаги қирғиз ва қозоқ тилидаги ОАВларга босим кўрсатишларни ҳамда уларнинг ёпилиши тўғрисида айтиб берган.

«Шинжонда фақатгина мусулмонлар босимга учраётгани йўқ. Хитойлар билан дини бир бўлган Тибетда юз минглаб монголларни қўлга олиб, турмага тиқишмоқда. Хитойнинг ўзида миллионлаган христиан-католик евангелистлар бор. Уларни қўлга олишмоқда. Хитойнинг ўзида демократлар ҳам қамалмоқда. "Экстремизм, терроризм" деган баҳона билан уйғурларни турмага тиқишмоқда», — деб айтиб берди Билаш.