Атамбаев ва Жээнбеков ярашгишга улгурмай КСДП муҳолифатга кетди — Социал-демократлар партияси яна нималарни айтишди?

506
22-февралдаги КСДПнинг матбуот йиғини. Сурат: КСДП

КСДПнинг аъзолари билдиришича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2020 йилдаги парламент сайловига партиянинг номзодлар рўйхатига бошчилик қилади. Уларнинг айтишича, Атамбаев ўзининг давомчиси билан ярашишга тайёр, президентнинг укаси эса «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг ортида туради.  Социал-демократлар матбуот йиғинида яна нима ҳақда айтишди?

КСДП аъзоларининг икки соат давом этган матбуот йиғини 22-февралда ўтди. «Клооп» у ерда айтилган сўзларнинг энг қизиқарли ва муҳимларини айтиб беради.

Қисқача :

  • Атамбаев 2020-йилдаги парламент сайловида КСДПнинг номзодлар рўйхатини етаклаб боради;
  • Собиқ президент депутат бўлиш-бўлмаслигини ўзи ҳал қилади. Аммо у ҳукумат раҳбари ёки парламентнинг спикери бўлмаслиги аниқ;
  • КСДП — қайтадан муҳолиф партия;
  • Атамбаев ўлканинг барқарорлиги учун Жээнбеков билан ярашишга тайёр;
  • «Атамбаевсиз КСДП» харакати ортида Асилбек Жээнбеков турибди;
  • Собиқ президентни даҳлсизликдан ажратиш тўғрисидаги қонун Атамбаевна қарши бағишланган ва ҳукуматни ихтиёрий ўтказиб бериш институтини тарқади;
  • Ҳукумат Атамбаевни қўлловчи партия аъзоларига тазйиқ ўтказмоқда.

Батафсил:

Атамбаевнинг тарафдорларига тазйиқ ўтказишмоқда

Партия раҳбарининг ўринбосари ва депутат Ирина Карамушкина билдиргани каби, Атамбаевнинг тарафдорлари парламентда оз ва уларга тазйиқ кўрсатишмоқда. Унинг айтишича, аксарияти Атамбаевни очиқ қўллашдан қўрқишмоқда, чунки ўз бизнеслари учун хавфсирашмоқда.

«Фракцияда Атамбаев ва қолганлар қаттиқ тазйиқни ҳис қилишмоқда. Яқиндагина [КСДП фракциясининг аъзоси] Мурадил Мадеминов айтганидек, ҳозир хатто унинг қариндошларига ҳам бетўхтов текширув келмоқда — бир сафар МҲДҚ, бир сафар Ҳисоб палатаси, бир гал молия полицияси. У чарчадим деб айтяпти. Юмшоқроқ қилиб айтган, Атамбаевнинг позициясини қўллаганларга босим кўрсатиш яхши белги эмас», — деди Карамушкина.

Атамбаев сайловга партияси билан бирга боради

Унинг ҳамкасби Асел Кодуранова 2020 йилдаги парламент сайловида Атамбаев КСДПнинг рўйхатини бошида чиқишини билдирди.

«Сайловдан кейин Атамбаев парламентда бўлишини ёки бўлмаслигини ўзи ҳал қилади. Аммо, яна бир бор айтиб қўяй, у ҳеч бир давлат хизматига боришни кўзлагани йўқ», — деди Кодуранова.

Собиқ президент давомчиси билан ярашишни истайди

Карамушкинанинг билдиришича, Атамбаев ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан учрашиб, ярашишга бир неча бор харакат қилган. Аммо ҳозирги президент «қаршилик кўрсатмоқда».

«Биз Сооронбай Жээнбековни ва [КСДПнинг] жамоаси  бирга ишлашлашига чин дилдан ишонганмиз, аммо бизни бўлиб ташлашди. Атамбаев тинчлик келишувига боришга тайёр, аммо Сооронбай Жээнбеков қаршилик кўрсатмоқда. Биз бусиз ҳам қўшни ўлкалардан ортда қолдик, кўп нарсани қилишимиз керак. Вазиятнинг бундан кейин тинчлик йўли билангина ҳал бўлиши учунгина чиқяпмиз», — деди у.

Асилбек Жээнбеков КСДПни парчалашга харакат қилмоқда

Партиянинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева билдиришича, «Атамбаевсиз КСДП» харакати ортида ҳозирги президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков турибди. Унинг айтишича, собиқ президентни партиядан қувиб юбормоқчи бўлган харакатни махсус, партияни парчалаш учун тузган.

Партиянинг сиёсий кенгашининг аъзоси Нурбек Касимбеков қўшимча қилишича, бу харакат КСДПга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Хатто бирор ерда ҳам ҳуқуқий томон сифатида рўйхатга олинмаган.

КСДП собиқ президентни дахслсизликдан ажратишга қарши

Партия аъзолари собиқ президентни дахлсизликдан ажратиш тўғрисидаги қонунга ҳам қарши чиқишди. Уларнинг айтишича, қонун шахсан Атамбаевга қарши йўналтирилган ва у ҳокимиятни кўнгилли ўтказиб бериш институтини тўхтатиб қўйиши мумкин.

«Собиқ президентнинг кафиллиги ҳақидаги қонун лойиҳаси Атамбаевни ҳокимиятни тинчлик йўли билан ўтказиб берган биринчи ва охирги ўлка раҳбари бўлишига олиб келади. Чунки бу каби шароитларда кейинги ўлка раҳбари собиқ президент мақомига ўтишдан қўрқади», — деди Карамушкина.

КСДП қайтадан муҳолифатда

Шунингдек, Карамушкина КСДП қайтадан муҳолифат партияси бўлиб қолганини айтди.

«Биз қайтадан муҳолифатга ўтдик.  КСДП 20 йил муҳолифатда бўлган, охирги беш йилда бизга лой чаплаб келишди. Бугун қайтадан ўзимиз кўниккан муҳолифат тартибига келдик. Ўзимизда қандайдир бир шиддат пайдо бўлди, хатоларни аниқроқ кўра бошладик», — деб хулоса қилди Карамушкина.