Бишкекдаги йўлларни кенгайтириш учун ботаника боғининг бир қисми йўқ қилинади — капитал қурулиш бошқармаси

225
Бишкекдаги Гареев номидаги ботаника боғи. Сурат: Дмитрий Мотинов / Living Asia

Капитал қурулиш бошқармасининг бошчиси Уланбек Азигалиев билдиришича, Қора-Кўл кўчасининг кенгайтирилиши учун шаҳардаги ботаника боғининг бир қисми йўқ қилинади. Унинг айтишича, бу чорага бошқа альтернатива йўқ, чунки ботаника боғининг бир қисмини бузиш режасини ҳукумат 2006-йилиёқ тузиб қўйган.

Бундай билдирувни Азигалиев 22-февралда «Ата Мекен» парламент фракциясининг мажлисида айтди.

«Медеров ва Тоқтоналиев кўчаларининг чорраҳасида йўл курулмаларынын чакан комплекси бўлиши керак. Лойиҳа сметал документация бўйича машина юрадиган йўл бўлагининг 15 метри ботаника боғининг ҳудудини оралаб ўтади», — деб келтирди 24.kg Азигалиевнинг айтганларини.

У қўшимча қилганидай, ботаника боғининг ўзгача кайтаруудагы объект бўланлиги учун, капитал қурулиш бошқармаси боғнинг бир қисмини бузиш бўйича масалани ўзича хал қила олмайди.

Капитал қурулиш бошқармаси ва мэриядан нималар дейишмоқда?

Мэриянинг капитал қурулиш бошқармасининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг журналистига хабар беришича, Қора-Кўл кўчасининг кенгайтирилиши бўйича икки вариант бор: ҳусусий секторнинг дарвозаларини бузиш керак ёки ботаника боғининг ҳудудига кириш зарур.

Уларнинг қўшимча қилишича, сўнгги қарор лойиҳа ҳужжати қайта тўлиқ текширилиб чиққандан сўнг қабул қилинади.

Бишкек мэриясидан «Клооп»нинг журналистига билдирича, Қора-Кўл кўчасининг кенгайтирилиши бўйича масала шаҳар ҳукуматнинг кун тартибида йўқ. Сабаби бу лойиҳага боғлиқ экспертиза билан келишувлар «ҳозирча амалга оширилмаган».

***

Қора-кўл кўчасини кенгайтириш — бу 2017 йили Токтоналиев (эски Душанба) кўчасини кенгайтиришнинг мантиқий давоми. Ўшанда йўлни кенгайтириш учун муниципиалитет кўча бўйидаги дарахтларни қийган. Ўз навбатида бу бишкекликлар орасида норозиликларни туғдириб, хатто шаҳар турғунлари митингга чиқишиб, дарахтларни қирқишни тўхтатишга харакат қилишган.

Ботаника боғининг бир қисмини бузиш ҳақида мэрияда биринчи марта 2016 йили ёзда айтилган. Ўшанда ботаника боғининг директори Медет Ахматов Қора-Кўл кўчасини кенгайтириш боғдаги 227 дарахтларнинг қийилишига сабаб бўлади, шунингдек ариқ тизимини ҳам бузади деб ҳисоблашини айтган.

Ботаника боғи 1938 йили тузилган. Унинг асосий илмий вазифаларидан бири – бу ўсимликларни иқлимлаштириш. Бишкекни кўкаламзорлаштиришда қўлланилган ва қўлланилаётган барча дарахтлар ва ўсимликлар ботаника боғининг шароитида экспериментал тадқиқотлардан ўтказилган.