Алимент тўламаганлар машина ҳайдаш ва овчилик ҳуқуқидан ажратилиши мумкин

532

Жогорку Кенеш депутатлари суд ижрочиларининг мақоми ҳақидаги қонуннинг ўзгартиришларини мақуллашди — бу билан суд ижрочилар алимент бўйича қарздоларни вақтинчалик ов қилиш ва машина ҳайдаш ҳуқуқидан ажрата олади.

Парламент махсус ўзгартиришлар тўғрисида қонун лойиҳасининг учинчи ўқишда, 21-февралда қабул қилди. Кучга кириши учун эса президент Сооронбай Жээнбеков розилик бериши керек.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси, депутат Мақсат Сабиров «Клооп» журналистига маълум қилишича, қидирувда юрган қарздорларнинг маълумотлари ва суратини суд департаментининг сайтига эълон қилиб туриш режалаштирилмоқда.

Ўзгаришларнинг қабул қилиниши ортидан қарздор алиментни вақтида тўлаб турмаса, унда суд ижрочиси уни ов қилиш ва машина ҳайдаш ҳуқуқидан вақтинчалик ажрата олади. Суд ижрочи  қуйидаги вақтларда буни қила олмайди:

  • агарда қарздор ўзининг тиричилик маблағининг асосий манбасидан ажраса;
  • агарда қарздор транспорт йўқ ерда яшаб, унинг оиласи учун машина ҳайдаш зарур бўлса;
  • агарда қарздор ногиронлиги билан боғлиқ транспорт воситасидан фойдаланадига одам бўлса;
  • агарда қарзнинг миқдори 1 000 сомдан ошмаса.

Ўзгартиришлар киритилётган суд ижрочисининг макамы тўғрисида қонун 2017-йилдан бошлаб ишлаб келади. Уни тузувчиларининг айтишича, бу қонун оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган. Бу билан бирга ота-онанинг алимент тўлаш мажбуриятларини тартибга солади.