Тадбиркор Бобур Толбаев чизиқли тезлатгич ҳарид қилиш учун маблағ топди

646

Бизнесмен Бобур Толбаев онкология касалликлари учун чизиқли тезлатгич ҳарид қилишга маблағ тўплаганини ва у Қирғизистонга уч ойдан сўнг келишини билдирди. Бу апппаратни Қирғизистонга олиб келиш бўйича биринчи ҳаракат эмас — 2019-йилнинг февраль ойининг бошида тезлатгич сотиб олиш бўйича яна бошқа тендер охирига етган.

«Мол-Булак» компаниясининг раҳбари Бобур Толбаев чизиқли тезлатгич сотиб олишга маблағ топганини, унинг ўз компаниясининг акционерлари ажратиб берганини билдирди.

«Озгина қолди, уч ой ичида Қирғизистонга сўнгги русумдаги, баҳоси 1 400 000 доллар турадиган илк чизиқли тезлатгич келади. Махсус машина нур терапиясидаги янги технология бўлиб ҳисобланади. Бундай аппаратлар дунёнинг илғор клиникаларига қўйилади — бу бизнинг кўплаб фуқароларни соғайишини тезлатишга имкон беради», — дейди Толбаев.

VARIAN HALCYON чизиқли тезлатгичи

Толбаев тезлатгич ҳарид қилиш учун пул тўплаш ташаббуси тўғрисида биринчи марта 2017-йилнинг январида айтиб чиққан ва шундан бери, унинг айтишича, маблағ манбаларини излаб, меценатларга мурожаат қилган.

Янги тезлатгич «Апаке» фондининг базасида тузулган нур терапия марказига қўйилади.

«Ғоя бўйича бу Қирғизистонда пайдо бўладиган дастлабки чизиқли  тезлатгич. Миллий онкология марказида у олти-етти ойдан сўнг пайдо бўлади», — дейди «Ёрдам бериш қулай» фондининг ва Илк болалар хосписининг раҳбари Динара Аляева.

Аляева Қирғизистоннинг онкология касалликлари учун замонавий чизиқли  тезлатгич кераклиги тўғрисида масалани 2016-йилидаёқ кўтариб чиққан. У вақтда ўлкада бир неча аппарат бўлгани билан уларнинг эскирган, шу сабабдан чуқурроқдаги ўсимталарни даволай олмай қисман  ишлаётган эди.

Тезлатгич учун маблағни кимлар излаган?

2016-йили «Ёрдам бериш қулай» хайрия фонди тезлатгич сотиб олишга пул тўплай бошлаган.

«Чизиқли  тезлатгичнинг баҳоси миллионлаган долларни ташкил қилади — икки, уч  ёки 7 млн долларга ҳам ҳарид қилса бўлади. Биз 60 000 доллар йиғдик — бу пул ҳеч бўлмаганда аппаратнинг бир йиллик хизмат кўрсатишига ҳам етмайди. Ҳукумат “Қумтор” пул бермоқда деб билдирганида биз маблағ йиғишни тўхтатганмиз», — дейди Динара Аляева «Ёрдам бериш қулай» фонди йиққан пул сақланиб турганини қўшимча қилган ҳолда.

«Қумтор» 2017-йили сентябрида онкология маркази учун замонавий ускуна сотиб олишга 10 млн. доллар ажратган, унинг ичидан етти миллиони тезлатгич ҳарид қилиш учун Онкохизматни қўллаш фондига ўтказилган. Тезлатгич сотиб олиш учун биринчи тендер 2018-йилнинг январидагина зўрға ўтказилиб, ундан сўнг сурилиб ва тўхтатилган. Оқибатда учинчи марта ўтказилган тендердан сўнг чизиқли  тезлатгични Миллий онкология марказига MN Medical OU компанияси олиб келиб бериши эълон қилинган.

Шундай қилиб 2019-йили Қирғизистонда икки чизиқли  тезлатгич пайдо бўлиши мумкин. Аммо мутаҳассислар 6 миллионлик Қирғизистон учун бундай аппаратнинг 20 тачаси керак деб ҳисоблашади.

Тезлатгич нима қилади?

Мазкур аппарат  инсоннинг соғлом клеткаларига имкон қадар озроқ зарар етказиб, ўсма клеткалари билан курашувчи аппарат. Радиотерапия учун фойдаланилганда  эски аппараттларнинг зарари жуда кўп бўлган.

Ҳозирги чизиқли  тезлатгичнг кўпи компьютер билан бошқарилади, у қайси ерга нур оқимини юбориш кераклигини жуда аниқ ҳисоблай бера олади.