Олий суд собиқ депутат Осмоналиевни оқлади — у абитуриентлардан пора олиш бўйича айбланган

507
Қанибек Осмоналиев

Қирғизистон Олий суди собиқ депутат ва собиқ Таълим министри Қанибек Осмоналиевни оқлади. 2018-йили Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитети (МҲДК) уни Қирғиз-рус Славян университетидаги (ҚРСУ) тиббиёт факультетининг абитуриентларидан пора олганликда айблаган.

Осмоналиевнинг адвокати Жиргалбек Бабаев «24.kg» нашрига билдиришича, суд унинг мижозини жиноят таркиби йўқлиги учун оқлаган.

2018-йили март ойида МҲДК Осмоналиевни ҚРСУ абитуриентларидан пора олиш бўйича айблаган.

2018-йилнинг октябрида Биринчи май район суди далил-исботи йўқлиги туфайли Осмоналиевни оқлаган. Прокурорлар уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни таклиф қилган эди. Унда район судининг қароридан шикоят қилинган эди.

Таъма йўли билан пул олиш айблови

Бош прокуратура 2014-йили Осмоналиевга қарши «талабаларни ОЎЮга ноқонуний қабул қилиш» ва «таъмагирлик билан пора олиш» айблари бўйича жиноий ишни қўзғаган. Тергов версияси бўйича, собиқ депутат ҚРСУга 27 абитуриентни қабул қилиш учун уларнинг ота-оналаридан 14 минг доллар олган.

Қанибек Осмоналиев 2010-йилдан 2015-йилгача парламент депутати бўлиб ишлаган. У 2007-йили Қурманбек Бакиев президент бўлган вақтда Таълим министри бўлган.