Сулаймон Тоғининг ҳимояланган ҳудудидаги етти қаватли уйнинг қурилиши тўхтатилди

574
"ЭМАКОМ" ширкати қураётган етти қаватли уй. Сүрат: Аскарбек Мирзабеков / Kloop.kg

Ўш шаҳар прокуратураси Сулаймон Тоғнинг ҳимояга олинган ҳудудига қурилувчи етти қаватли турар жойнинг қурулиши «тегишли рухсат қоғозларисиз» бошланганинин аниқлади.

Контекст: Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги 2008 йили шаҳардаги Ленин кўчаси 351 манзили бўйича жойлашган икки қаватли уйни «авария вазиятида» деб топган. Союз вақтида қурилган бино ўша йили 6,5 балли зилзиладан зарар кўриб, квартираларнинг деворларида ёриқлар пайдо бўлган. Унда жами 40 оила яшаган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, уларнинг мустақил равишда турар жойни таъмирлашга имкониятлари йўқлиги сабабли «ЭМАКОМ» ширкати билан битим тузган. 2018 йилнинг сўнгида икки қаватли уй бузилиб, компания унинг ўрнига етти қаватли уй қуришга тайёрлана бошлаган.

Нима бўлди?

Шаҳар прокуратураси Ленин кўчаси 351 манзилида жойлашган кўп қаватли уйнинг қурилиши тегишли қоғозларсиз бошланганини аниқлаб, 2018 йилнинг 31-декабрида қурилишни амалга ошираётган «ЭМАКОМ» ширкатининг раҳбарига қарши  «ўзбошимчалик» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.

«Текширув натижасида шаҳар архитектурасига қурилишни ўзбошимчалик билан бошлаган ширкатга рухсат қоғозларини бермаслик бўйича ёзма буйруқ берилди. Шаҳар прокуратураси 7-февралда мазкур факт бўйича шаҳар судига даъво аризаси билан мурожаат қилган», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

«Янги қурилиш Сулаймон Тоғнинг буфер ҳудудида жойлашган»

«Интербилим» халқаро марказининг Ўшдаги филиалининг раҳбари Гулгаки Мамасалиева, янги турар-жой қурилаётган ҳудуд Сулаймон Тоғнинг буфер (таҳр. — ҳимояга олинган) ҳудудига киргани сабаб, у ерда тўрт қаватдан баланд бино қуриш тақиқланганини айтади.

«ЭМАКОМ» компаниясининг юристи Суйун Турусбек ўғли қурулиш ишларига тайёргарликлар бошланганини тасдиқлади. Бироқ у янги иморат неччи қават бўлишини аниқ айта олмади. Шунга қарамай турар жой етти қават бўлиши ҳақидаги маълумотни ширкатнинг расмий сайтидан топиш мумкин. Унда қурилиш «Сулаймон Тоғ» комплекси деб аталиб, уй замонавий русумда қурилиши ёзилган.

"Сулаймон-Тоғ" комплексининг лойиҳаси. Скриншот "ЭМАКОМ" компаниясининг сайтидан олинди

Турусбек ўғли компанияга эски икки қаватли уйни бузишга шаҳар архитектурасидан рухсат олишганини билдирди. «ЭМАКОМ» янги турар-жой қурилганига у ердаги 40 оилани вақтинча уй-жой билан таъминлашга тайёр.

«Масалан шунча қават деганининг ўзи нотўғри, баландлик дейишса яхши бўлар эди. Қанча даражада баланд бўлганини айтишча, шунга қараб иш қилардик», — деди компаниянинг вакили.

«Эски бинони бузиш ишларига рухсат берилмаган»

«Сулаймон-Тоғ» музей мажмуасининг раҳбар ўринбосари Хайрулла Ибайдуллаев 2009 йили ишчи гуруҳ Сулаймон Тоғини буфер ҳамда қўриқ ҳудудларини аниқлаб чиқишган дейди. У Ленин кўчаси 351 манзили буфер ҳудудга кирганини тасдиқлаб, қурулиш ишларини олиб бориш мумкинлигини, лекин у тоғни тўсиб қолмаслиги керак деб таъкидлади.

«Ҳозир қурилиш компания етти қават бино қурамиз демоқда. Бу тоғни ўша ҳудуддан тўлиқ тўсиб қўймоқда», — деди Ибайдуллаев.

Шаҳар архитектура бошқармасининг раҳбари Ажимурат Жолдошев «ЭМАКОМ» компаниясига икки қаватли уйни бузиш бўйича рухсат қоғози берилмаганини «Клооп»га айтди.

«[Компаниянинг] берилган таклифларини кўриб чиқиб, регламентга, қонундарга мувофиқ махсус талабларни қўйиб ёзма жавоб берганман. [Эски турар жойни] бузиш ишларига рухсат берилмаган», — деди у.

Ажимуратов мазкур манзил Сулаймон Тоғнинг буфер ҳудудига киргани сабабли Маданият ва ахборот вазирлигига хат йўллашганини билдирди. Ҳозирда бошқар вазирликдан тегишли хулосани кутмоқда. Унинг натижасига кўра бинонинг баландлиги қанча бўлиши кераклиги аниқланади.

Сулаймон Тоғ ЮНЕСКОнинг дунё мерослари рўйхатига 2009 йили киргизилиб, Қирғизистондан кирган энг биринчи эсталик бўлган.

Муҳаррирлар: Айдай Беделбекова, Элвира Султанмурат қизи