Йўл инспекцияси пиёдаларга жарима солмоқчи. Бу қандай амалга оширилади?

554

Иллюстратив сурат. Манба: «Кабар» нашри

ЙҲҲББ ўз инспекторларини планшет компьютерлари билан таъминлашни режалаштирмоқда. Уларнинг ёрдами билан инспекторлар йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларни аниқлайди. Бу қандай  ишлаши тўғрисида айтиб берамиз.

ЙҲҲББ етакчисининг ўринбосари Нур Сатибалдиев инспекторлар учун планшет комьютерларини ҳарид қилиш — бу «Ҳавфсиз шаҳар»нинг компонентларидан бири эканини «Клооп» мухбирига берган интервьюсида билдирди.

Сатибалдиев фуқароларнинг барчаси ҳам ўзлари билан паспорт ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юрмаганини, шу сабабли инспекторларга қоида бузганларнинг ўзлигини тасдиқловчи электрон тизим кераклигини таъкидлади.

Унинг айтишича, янги қонун бўйича милиционерлар фуқароларни уч соатдан ортиқ муддат ушлаб туришга ҳақлари йўқ. Планшет компьютерлар қоида бузувчиларни аниқлайди, бу вақт оралиғида тегишли ишларни бажаришга улгуришга ёрдам беради.

Бу қандай ишлайди?

  • Планшетлар ДРХнинг фуқаролар тўғрисида умумий маълумот базасига уланади.
  • Инспектор ўзининг шахсий коди билан бу маълумот базасига киради.
  • Қоида бузган киши инспекторга исм-шарифини айтади, инспектор бўлса уни маълумот базасидан излайди. У ерда фуқароларнинг сурати ҳам бўлади, шу сабабдан бошқа бировнинг исмини айтиб қутулиб кетиш мумкин бўлмайди.
  • Қоида бузувчини аниқлагандан сўнг инспектор электрон ёки қоғоз шаклида протокол тузади.

Агар қоида бузган одамнинг айтилган исми маълумот базаси билан тўғри келмаса ёки унинг исми базада бўлмаса (агар одам биометрик маълумотларни топширмаган бўлса шундай ҳам бўлиш мумкин), унда инспектор қоида бузган пиёдани яқин милиция бўлимига олиб бориши керак.

Сатибалдиев планшетларни ҳарид қилиш учун ЙҲҲББ давлат бюджетдан пул олиши кераклигини тушунтирган, аммо гап қанча маблағ ҳақида бўлаётганини айтмади. Унинг айтишича, 2019-йили ЙҲҲББ Бишкек инспекторлари учун 400 компьютер ҳарид қилишни режалаштирмоқда. Шундан сўнг планшетлар билан «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш баробарида, бошқа ҳудудлардаги  инспекторлари ҳам таъминланади.

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси 12-февралда ишлай бошлаган. Камералар йўл ҳаракати бўйича қоидабузарликларни Бишкекда, Чуй вилоятида ва Бишкек-Норин-Торугарт йўлида рўйхатга ола бошлаган. Ҳозирча улар қоида бузарликларнинг етти турини рўйхатга олади.

Бундан ташқари, Чуй вилоятида 20 кўчма аппарат-дастурий комплекслари ишлайди. Улар йўл ҳаракати қоида бузарликларнинг икки турини аниқлайди: тезликнинг оширилиши ва яхлит чизиқни босиш.