ИИМнинг собиқ раҳбари Мелис Турганбаев  ЖИДХга раҳбар бўлди

74
Мелис Турганбаев

Собиқ ички ишлар министри Мелис Турганбаев Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИДХ) раислигига тайинланди. 2016-йили «Клооп» Турганбаевнинг Болгариядаги бизнесини топган — бу Қирғизистон қонунларига зид бўлиши мумкин.

Турганбаевнинг мазкур хизмат ўрнига тайинланишини ҳукумат матбуоти хизматининг бошчиси Чингиз Эсенгул ўғли «Клооп»нинг журналистига тасдиқлади. 24.kg агентлиги маълум қилишича, 8-февралда Турганбаевни ЖИДХнинг шахсий таркиби билан таништиришди.

Мелис Турганбаев Ички ишлар министрлигига 2014-2016-йиллари етакчилик қилган. 2015-йили куз ойларида у тергов изоляторидан қочганларни қўлга олиш бўйича операцияни бошқарган. Бунга қадар икки йил аввал йўл ҳаракати қоидасини бузиб, ортидан патруль милициясини қувдирган бишкеклик Назик Чодронованинг шов-шувида Турганбаевнинг номи тилга олинган.

Чодронованинг йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги видеога олинган ва милиционерларни «Мелис акага қўнғироқ қиламан» деб қўрқитган.

2016-йилнинг ёзида «Клооп» Турганбаевнинг Болгариядаги бизнесини топган. Турганбаев у ерда бизнесни ички ишлар министрининг биринчи ўринбосари бўлган вақтда рўйхатдан ўтказган. Шунингдек Турганбаев «Клооп» мухбирига берган интервьюсида «Болгарияда бизнеси йўқлигини» билдирган.