Собиқ министр Батиралиев хизмат вазифасини суистеъмол қилишда гумонланмоқда

589

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) собиқ соғликни сақлаш министри Талантбек Батиралиев хизмат вазифасини суистеъмол қилишда ва самарасиз шартнома тузишда  гумонланмоқда.

МХДКнинг маълумоти бўйича, Батиралиев соғлиқни сақлаш министри бўлган вақтда сурункали бўйрак касалликлари билан жабрланганларга гемодиализ учун ускуналарни қоида бузарлик билан сотиб олган.

Ҳисоб палатаси ускуналарни баҳосини текшириб, давлатга йирик миқдорда, аниқроғи 107 млн сомдан ортиқ зарар келтирилганини аниқлаган.

Батиралиев Соғликни сақлаш министрлигининг раҳбарлигига бир неча бор тайинланган.  Биринчи марта у бу хизматга 2014-йили келган, шундан сўнг уни мазкур хизматга 2016 ва 2017-йиллари қайтадан сайлашган. Собиқ министр 2018-йили Сапар Исақов ҳукумати истеъфога кетгандан сўнг эгаллаган хизматидан кетган.

Материал эълон қилинишидан олдин Батиралиевдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.