Қирғизистон футбол федерациясига Қанатбек Маматов раҳбарлик қилади. У ким?

628
Қанатбек Маматов Сурат: ҚРФФнинг матбуот хизмати

Қирғизистон Республикаси футбол федерациясининг (ҚРФФ) янги раҳбари бўлиб Қанатбек Маматов сайланди. У бунга қадар федерацияда вице-президент хизматини бажариб келган.

Қанатбек Маматов ҚРФФнинг собиқ раҳбар Семетей Султановнинг ўрнига тайинланди. Султановнинг етакчилиги остида қирғиз терма жамоаси ўз тарихида энг катта ютуқларга етишди. У истеъфога футбол бўйича Осиё Кубогининг қизғин палласида кетган.

Футболчи, ишбилармон ва амалдор

Қанатбек Маматов бир вақтда ўзи ҳам футболчи бўлган. У 1995-йили Ўшнинг «Семетей» клубида ўйнай бошлаган, бир йилдан сўнг «Динамо-Алай»га ўтган. Шунингдек 1998-йили Қирғизистоннинг икки жамоасига ўйнашга эришган — «Алдиер» ва «Алай».

Ҳарбийга кетиши билан боғлиқ спорт карьерасини вақтинчалик тўхтатган, бироқ 2001-йили Бангалорнинг «Индостан Аэронотикс Лимитед» командаси учун ўйнай бошлаган. Кейинчалик «Бангалор», Қорасувнинг «Жаштик — Ак-алтин» ва Ўшнинг «Алай» клубларида бўлган.

2003-2007-йилларда Маматов нотижорий ташкилотларда ва турли лойиҳаларда ишлаган. Шундан сўнг бир оз парламентда ишлаб, 2009-йили бизнес билан шуғулланган.

2014-йили собиқ футболчи Футзал федерациясининг раҳбарлигига ва 2016-йили ҚРФФ вице-президентлигига тайинланган.

Семетей Султанов нима учун кетган?

Семетей Султанов

Султанов ҚРФФга 2012-йили раҳбарлик қила бошлаган, кейин иккинчи муддатга сайланган бўлиб, муддат 2020-йили тугаши керак эди. У январнинг бошида Осиё Кубогининг қизғин палласида хизматдан кетиш аризасини ёзган, унинг истеъфосини 9-февралдагина қабул қилишган.

Султанов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг куёви. Бу ҳақда унинг рақиблари бир неча марта унга эслатиб туришганига қарамай, у раҳбарлик қилган вақтда қирғиз термаси кўплаган муваффақиятларга эришиб ФИФА рейтингида 100 позицияга кўтарилган. Қирғизистоннинг футбол бўйича термаси Осиё Кубогида иштирок этгандан сўнг Султанов президент номидан «Данк» медалини олган.

Семетей Султанов қирғиз термасининг Осиё Кубогининг финал қисмига ўтиши унинг федерациянинг президентлик хизматидаги бош мақсади бўлганини ва аввалроқ истеъфога чиқишни мўлжаллаганини айтмоқда. Футбол федерациясидан Султановнинг истеъфосини сиёсатга ва амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков ҳамда собиқ ўлка раҳбари Алмазбек Атамбаев ўртасидаги келишмовчиликка боғлиқ эмаслигини билдиришмоқда.