«Бомба ҳақида маълумот тушди» — бомба қўйилди деган маҳфий билдирувлар қанчалик хавфли?

538
Иллюстратив сурат. Pressfoto / Freepik

5-февраль куни Қирғизистоннинг асосий «Манас» аэропортининг иши бомба ҳақидаги маълумот сабабли бир қанча муддат тўхтаган. МҲДК милиционерлар билан бирга бир неча соат давомида аэропортдан портловчи модда излаган.

Натижада ҳеч нарса топилмаган — аэропортдан билдирилишича, аэропортни ёпиш ортидан Москва ва Новосибирскка парвозларнинг уч соатга кечиктиршга тўғри келган. Бинодан мингга яқин киши эвакуацияланган. Ҳозирда мутахассислар парвозларнинг кечиктирилишидан ҳамда эвакуациядан кейинги зарарни ҳисоблашмоқда.

Ўша куни тунда Ўш аэропортига бомба қўйилганлиги тўғрисида маълумот пайдо бўлиб, унинг иши ҳам вақтинча тўхтатилган. Лекин у ердан ҳам портловчи модда топилмаган. Махсус хизматларнинг вакиллари  аэропортлардан ташқари «бомба»ни икки авиакомпаниянинг идорасида ҳам излашган, аммо у ердан ҳам ҳеч нарса топилмаган.

Бундан ташқари, айни кунда бомба ҳақидаги билдирув бошқа ўлкаларга ҳам тушган. Россиянинг маркази Москва шаҳрида бу каби билдирувлардан кейин 50ка яқин киши эвакуацияланган. Биноларда бомба борлиги ҳақида тушган маълумотларнинг ичида мактаб ҳамда университетлар ҳам бор.

Шунингдек, 5-февралда Белорусиянинг пойтахти Минск шаҳрининг биноларидан бирида ҳам бомба қидириш ишлари олиб борилган. Барча вазияларда маълумотлар ёлғон бўлиб чиққан, Қирғизистон аэропортига қўйилган бомба ҳақидаги маълумот эма МХДКнинг фарази бўйича, эектрон почта орқали келиб тушган.

Парламентнинг депутати Дастан Бекешев ўша куни ўзининг твиттерида бомба қўйилганлиги бўйича маълумотлар сабаб жамоат жойларини ёпишнинг фойдалилиги бўйича савол қўйган.

Махсус хизматларнинг объектиларга бомба ўрнатилганлиги бўйича маълумотларга муносабати — бу оддий дунё амалиёти.

Масалан, Данияда полиция бомба ҳақидаги ҳар бир маълумотга реакция қилади, айни вақтда улар портлаши мумкин бўлган тузилмани зарарлантириш ёки детонациялаш учун махсус роботни қўлланишади.

Украина ва Россиянинг махсус хизматлари ҳам агар бомба ҳақида маълумот тушса объектга бориб, эвакуация ишларини олиб боришади.

«Агар теракт режалаштирилмаган бўлса, одатда бу ҳақда огоҳлантиришмайди»

МХДК раҳбарининг собиқ ўринбосари ва хавфсизлик бўйича эксперт Артур Медетбеков «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида тушунтиришича, агар теракт режалаштирилган бўлса, у ҳолда одатда унинг уюштирувчилари қўнғироқ қилиб бу ҳақда огоҳлантиришмайди.

«Асосан 90-95 фойиз вазиятларда бу каби қўрқитувлар ҳеч нарсага олиб келмайди. Бироқ шунга қарамай МХДКнинг тезкор ходимлари ҳар бир маълумотга реакция қилиши керак ва реакция қилишади ҳам», — деди у.

Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистоннинг махсус хизматлари қўйилган бомба бўйича яширин билдирувларни сақлаб текширишади, шунингдек шу каби мълумот базаси билан қўшни ўлкаларнинг махсус хизматлари билан бўлишишади.

«Технологияларнинг ривожланиши билан бомба ҳақидаги маълумот қаердан тушганини излаш қийин бўлиб бормоқда. Йил сайин бундай хабарлар кўпаймоқда. МХДКда ишлаб турганимда йилига бундай билдирувлар 10-15 марта тушар эди, баъзан эса 20 марта», — деди Медетбеков.

Унинг айтишича, бомба қўйилганлиги бўйича билдирув тушгандан кейин махсус хизматлар бу кимга фойдали бўлиши мумкин деб ўйланиб кўриши керак.

Экспертнинг таъкидлашича, ўлкада сиёсий келишмовчиликлар кузатилаётганда ёки бошқа ўлкаларнинг катта амалдорларининг келиши режалаштирилаётганда бомба қўйилганлиги ҳақида билдирувлар сони кўпаяди.

«Россияда яқиндагина бомба қўйилгани ҳақида билдирувларнинг тўлқини бўлган [...] Бизга эса айни ўша вақтда уларнинг [ташқи ишлар] министри Сергей Лавров келган эди. Шу сабабли бўлган бўлиши мумкин деб тасдиқлолмайман, аммо бомба ҳақида шундай билдирувларнинг ўртасида қандайдир бир алоқаси бўлиши эҳтимол», — деди Медетбеков.

Хавфсизлик бўйича эксперт Марат Иманкулов «Азаттык» нашрига билдиришича, бомба ҳақида билдирувларни қолдирганларнинг асосий мақсади ҳукуматни эмас, аҳолини қўрқитмоқда.

Бу каби ҳужумни уюштириш қийинсми? Экспертлар йўқ дейишмоқда

«Медуза» нашри аниқлашича, бомба қўйилгани ҳақидаги билдирувни юбориш учун интернетнинг ишлашини ва автоматлаштирилган қўнғироқларнинг тизимлари бўйича асосий билимлар бўлиши керак. Интернетда товушли механик йўл билан қилиш усун воситалар етарли, лекин агар кимдир хоҳласа барча компьютерларда ёки смартфонларда ўрнатилган «скайп»нинг ёрдами биланоқ қилиш мумкин.

Интернет ва унинг сервислари қандай ишлаганини билмаган одамга бундай ҳужумларнинг уюштирувчисини аниқлаш қийин. Лекин махсус хизматларда бомба ҳақида маълумотнинг ортида ким турганини аниқлаш имконияти бор. Аммо шунга қарамай, буни доим ҳам зудлик билан амалга ошириш мумкин бўлавермайди.

2018 йили Қирғизистонда Марказий Осиё Америка Университетининг биносида, Бишкекнинг Ўрта-Сой бозорида ҳамда бошқа ерларда бомба қўйилганлиги ҳақида яширин билдириб туришган. Бироқ бирорта билдирув ҳам тасдиқланмаган. МХДК бу билдирувлар кимдан келиб тушганини ҳозиргача аниқлагани йўқ.

Қирғизистонда теракт тайёрлаш ҳақида атайин ёлғон маълумот бериш учун 3 йилгача тартибга солиш ишлари бўйича жазо кўзда тутилган. Бундан ташқари, 260 минг сомга яқин жарима пули ёки 2,5 йилгача озодликдан ажратиш жазо чораси қўлланилади.