Хабар шов-шуви: Жээнбеков соябонни ўзи ҳам кўтара олади

551
Президент Жээнбеков Бишкекдаги мактаблардан бирининг директори билан соябон ушлаб кетаяпти. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғиз нашрлари ва ижтимоий тармоқлар президент Сооронбай Жээнбеков соябонни ўзи мустақил ушлаб кетаётгани акс этган суратга ҳайратланишмоқда. Бу нима учун шов-шувли хабар эканини тушунтириб берамиз.

Президент Бишкекдаги мактабларнинг бирига боргандан сўнг унга жамоатчилик ҳайратлана бошлаган. Қор ёғаётган вақтда мактаб директорлари билан бирга кетаётган Жээнбеков соябонни ўзи ушлаб олган (суратга тушган директорларнинг барчаси — аёллар). Ижтимоий тармоқларда бу учун президентни «жентелмен» деб аташган.

«Спутник» ва«Кактус» нашрлари ҳам Жээнбековнинг юришига ҳайратланиб, уни соябонни ёрдамчиларига ушлатган собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва бошқа амалдорлар билан солиштирган.

Президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева соябонни мустақил ушлашда ҳеч бир ўзгачалик йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилган пост ёзган. Шунингдек  у Жээнбеков премьер-министр вақтида ҳам соябонни ўзи ушлаб юрган бир неча суратларини эълон қилган.

Нима учун бу хабар шов-шувли?

Албатта, «жентелменлик» имиджини қўллашнинг ёмон жойи йўқ, сабаби бир неча сиёсатчилар ҳам шундай қилади ва бу фақат Қирғизистонда бўлаётган кўринишмас. Аммо, президент соябонни ўзи ушлагани ҳеч нарсага  таъсир этмайди.

Бу вазиятда Жээнбековнинг бундай образи соябонни тансоқчиларига ушлатган собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бўлаётган низода биргина унинг фойдасига бўлади. Лекин ОАВлар ва ижтимоий тармоқлардаги шундай эълонлар бошқа муҳим янгиликлардан чалғитмоқда. Масалан: Жээнбеков борган мактабларнинг ортиқча ўқувчилар билан тўлганлиги тўғрисидаги масалалардан.